UZ

Сўнгги янгиликлар

20:30АПЛ. "Ливерпуль" ва "Арсенал" "Энфилд"да ўзаро куч синашишмоқда (онлайн ҳисоб)  0 20:29Бундеслига. "Байер" — "Боруссия Дортмунд" ўйинида 6 та гол урилди  0 20:21АПЛ. МЮ ва "Тоттенхэм" ўз майдонида мағлубиятга учради, "Ноттингем Форест" "Лестер"га мағлуб эта олмади  0 20:15ЛаЛига. "Барселона" - "Реал" 4:2 (матнли трансляция)  227 20:13Суперлига. "Сўғдиёна" - "Шўртан" (матнли трансляция)  0 20:07Туркия Суперлигаси. "Сивасспор" ва "Бодрумспор" ўзаро дуранг ўйнади, Турғунбоев яна захирада қолдирилди  0 20:00Суперлига. "Машъал" – "Қизилқум" (матнли трансляция)  1 19:55Суперлига. "Навбаҳор" ўз майдонида "Хоразм"ни кичик ҳисобда таслим қилди  22 19:30Лерой Сане келажаги бўйича қарор қабул қилди  0 18:46"Барса"га Гримальдо ва Бастони қизиқми?  0 18:13"Капаз" — "Сумқайит". Таркиблар маълум  0 18:08РПЛ. "Акрон" бешта гол урилган ўйинда "Ахмат"ни мағлуб этди, Эсанов эса...  3 18:00АПЛ. "Ньюкасл" ўз уйида "Челси"ни ишончли ҳисобда мағлуб этиб, учинчи ўринга чиқиб олди, "аристократлар" биринчи бўлимда ўн киши бўлиб қолишди  8 17:28"Машъал" — "Қизилқум". Таркиблар маълум  1 16:30"Реал" янги дарвозабон сотиб олмоқчи. Номзодлар маълум  9

Анвар Бердиев: "Ўйинни ҳакам ҳуштаги бошлайди ва тугатади" Янгиликлар

Анвар Бердиев: "Ўйинни ҳакам ҳуштаги бошлайди ва тугатади"

Про-лиганинг 18-туридан ўрин олган "Шўртан" - "Андижон SGS" (5:2) учрашувидан сўнг мезбонлар бош мураббийи Анвар Бердиев матбуот анжуманида иштирок этди.

Ўйин ҳақида

- Ўйин бошида жамоамиз ғалаба осонлик билан қўлга киритишга ишониб қолгандек таасурот уйғотди. Шу боисдан биринчи бўлимнинг ўзидаёқ иккита ўзгаришни амалга оширдик. Мен ҳар доим айтаман, ўйинни ҳакам ҳуштаги бошлайди ва тугатади. Рақибни ҳурмат қилиш керак. Қийин ғалабани қўлга киритдик. Барчани ғалаба билан табриклайман.

- Шокир Йўлдошевнинг автоголига муносабатингиз?

- Бу холат фақат Йўлдошевнинг хатоси эмас, бутун жамоаники. Хатолар устида ишлашимиз зарур.

- Биринчи бўлимнинг 19-дақиқасидаёқ ўзгариш нима билан боғлиқ?

- Айтиб ўтдим, ўйин бошида футболчилар менда ижобий таасурот қолдирмади. Ўзгаришлардан кейин жамоамиз ўйини ижобий томонга ўзгарди.

- 5:0 ҳисобидан сўнг 2 та гол ўтказиб юбориш жисмоний холат билан боғлиқми ёки руҳий холатгами?

- Албатта руҳият билан боғлиқ. 5:0дан кейин йигитлар ўйин тугади деб ҳисоблашдими, иштиёқ йўқолиб қолди. Шунинг натижасида 2 та гол ўтказиб юбордик.

Рейтинг: +1   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика