Антуан Гризманнинг "Атлетико"га қайтиши борасидаги музокаралар айни дамда давом этмоқда

Aslanov Jasurbek
31 авг 2021, 23:35
Антуан Гризманнинг тақдири тез орада аниқ бўлади.

Таниқли инсайдер Фабрицио Романонинг маълум қилишича, айни дамда "Атлетико Мадрид" ва "Барселона" клублари ўртасида музокаралар кетмоқда. Унда Антуан Гризманнинг "Атлитико"га қайтиш масаласи кўтарилмоқда. Келишув таркибига Жоао Фелиш ёки Дани Ольмонинг қўшилиши борасидаги миш-мишлар асосга эга эмас.

Аввалроқ, "Барселона" франциялик футболчи учун 50 миллион евро сўраётгани хабар қилинганди.

Ўхшаш янгиликлар


Aslanov JasurbekМуаллиф
Манба: twitter.com/FabrizioRomano