Антуан Гризманн: «Шундай давом этсак, «Атлетико» лигада жон сақлаш учун курашади»

Narzulla Saydullayev
28 авг 2016, 17:02
«Атлетико» ҳужумчиси Антуан Гризманн клубнинг омадсиз старти ҳақида ўз фикрларини билдирди.

«Агар шундай давом этсак, лигада қолиш учун кураш олиб борамиз. Натижалар қониқарсиз ўзимизга келишимиз керак.

Менга бироз тезлик етишмаяпти. Ўз даражамга қайтиш учун ҳаракат қилаяпман», – дейди Гризманн.

«Атлетико» дастлабки икки турда «Алавес» ва «Леганес» билан дуранг ўйнаб 2 очко тўплади холос.

Ўхшаш янгиликлар


Narzulla SaydullayevМуаллиф
Манба: goal.com

Сўнгги янгиликлар

Барча ›