UZ

Сўнгги янгиликлар

00:07Игорь Сергеев: "Бундай жамоалар ҳеч қачон 90 дақиқа тўлиқ борини бериб ўйнамайди"  2 23:36Отабек Шукуров: "Шундай ўйинлар орқали Жаҳон чемпионатини ҳис қилиб оламиз"  8 23:21Кабо-Верде терма жамоаси тарихда илк бор Жаҳон чемпионатига йўл олди  8 22:35Абдувоҳид Неъматов: "Янги мураббийнинг талабларини бажаришга ҳаракат қиляпмиз"  11 22:10Элдор Шомуродов: "Умуман олганда ёмон ўйнамадик"  3 22:10Ушбу ФИФА кунлари охиргиси...   5 22:05"Динамо" назорат учрашувида "Машъал"ни таслим қилди  0 21:21Фабио Каннаваро: "Бизда буни ўнглаш учун яна 8 ой вақт бор"  51 21:21Рустам Ашурматов: "Ўйин томонлама кучайтирадиган жиҳатларимиз бор экан"  4 20:24Ўзбекистон терма жамоасининг 11 ўйинлик мағлубиятсиз серияси якунига етди  24 20:08Русланбек Жиянов: "Уругвай каби кучли жамоаларга қарши учрашувларда катта тажриба оламиз"  21 20:00Ўртоқлик учрашуви. Ўзбекистон – Уругвай 1:2  9 19:52"Манчестер Юнайтед" собиқ бош мураббийи "Рейнжерс" билан музокаралар ўтказмоқда  0 19:38Ўртоқлик учрашуви. Ўзбекистон Уругвайга кичик ҳисобда мағлуб бўлди  429 19:13МЮни сотиб олишга даъвогар тадбиркор клубга "Олтин тўп" соҳибини олиб келмоқчи  3

"Антальяспор" президенти: "Ўзбекистонлик футболчиларга қизиқишларимиз бор" Янгиликлар

"Антальяспор" президенти: "Ўзбекистонлик футболчиларга қизиқишларимиз бор"

“Андижон” клубининг Анталия йиғини мобайнида Туркия Суперлигасида ўз ўрнига эга бўлган жамоаларидан бири – “Антальяспор” билан ҳамкорлик қилиш бўйича 5 йиллик шартнома имзолангани хусусида маълумот бериб ўтдик.

Мазкур келишувдан икки томон ҳам жуда манфаатдор. Айниқса, “Антальяспор” клуби президенти жаноб Азиз Четин ҳам жамоамиз билан ҳамкорликни тўла қўллаб-қувватлади.  Барчаси расмийлаштирилгач, “Антальяспор” президенти “Андижон” матбуот хизмати учун бироз вақт ажратди. 


-  “Андижон” жамоасининг “Антальяспор” билан ўзаро ҳамкорлик шартномасини имзолаши ўзбек ҳамда турк футболи тарихида илк бор рўй бермоқда. Бу келишувга рози бўлишингизга аввало нима туртки берди ва бундан нима кутяпсиз?

-  Ўзбекистон ва Туркия ўртасидаги маданиятларимиз деярли бир хил, биз қардошлармиз. Бу бизнинг сиёсатимизни бир қисми. Ўзбекистон Осиёнинг марказида жойлашган. Ўзбекистон билан қардошлигимиз ва маданиятимизнинг ўхшашлиги бор ва биз барчасини ўрганиб чиқдик. Клуб ҳам ўзига яраша тарихга эга экан. Мана, энди яхши ниятлар билан ҳамкорликни йўлга қўйяпмиз. Биз дунёнинг турли бурчакларида клубимизнинг филиалларини очганмиз ва ҳамкорлик ишларини йўлга қўйганмиз, масалан, Аргентина, Косово, Жанубий Африка, Бельгия, Кипрда. Аммо Осиё футболи бозори бўйича ўйланиб тургандик. Сизлардан таклиф келиб қолди ва бунга мамнуният билан розилик билдирдик. Қардош мамлакат футболи билан дўстона алоқаларни ўрнатиш биз учун фахр.

-  Ижобий фикрда эканингиздан мамнунмиз ва айтинг-чи, ўзбек футболи ҳақида қанчалик тасаввурга эгасиз?

-  Ҳар доим скаутларимиз ўзбек футболини ҳам кузатиб юришади. Шу боис Ўзбекистон футболига ҳамма вақт эътибор қаратиб юрамиз. Бизда озарбайжонлик ва тожикистонлик ёшлар ҳам бор. Ўзбекистонда ҳам ажойиб иқтидорлар борлигини биламиз. Умуман, Ўзбекистон футболи нафақат Марказий Осиёда, балки бутун қитъада ҳам кучли ҳисобланади. Юртингиз ўйинчиларига қизиқишларимиз бор. Шу сабабли ҳам биз ушбу ҳамкорликка розилик билдирдик. Мана, “Андижон” клуби раҳбари бизни Ўзбекистонда ўтадиган U-20 Осиё чемпионатига таклиф қилди. Ферда Раманли бошчилигидаги гуруҳимизни Африкада ўтадиган қитъа чемпионатига юборсак, Эрдем Эрдал бошчилигидаги вакилларимиз эса Тошкентга боришади.

-  2024 йили “Андижон” клубининг юбилей 60 йиллиги нишонланади. Клуб раҳбарияти эса сиз бошчилигингиздаги “Антальяспор”ни мазкур юбилей тадбири учун ўртоқлик учрашувига таклиф қилмоқда. Чиндан ҳам Андижонга келиш режаси борми?

-  Худо хоҳласа борамиз. Ахир биз ҳамкорликни йўлга қўйдик. Шундай экан, боришга ҳаракат қиламиз. Бизнинг ҳомийимиз “Corendon Airlines” авиакомпанияси ҳисобланади. Одатда биз қаерга борсак ҳам ўзимизнинг самолётда парвоз қиламиз ва Андижонга ҳам шахсий самолётимиз орқали етиб борамиз.

Рейтинг: +18   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика