А.Никимбаев Норсафаров бўйича: "РПЛда шундай ҳолат бўлганида, детекторда текширардилар"
29 мар 2023 15:03
Янгиликлар
А.Никимбаев Норсафаров бўйича: "РПЛда шундай ҳолат бўлганида, детекторда текширардилар"
"Пахтакор"нинг "Навбаҳор"га қарши ўйинида ишлаган ҳакамлар бригадаси кўплаб хатоларга йўл қўйган бўлиб, улар пойхтахт клуби дарвозасига иккита хато пенальтини белгилашди. Бу хатолар ҳакамлар маркази мутахассислари томонидан ҳам тан олинган. Бироқ бироз ғалати томони шундаки, "Пахтакор"нинг бу учрашувдаги ғалабаси ҳакамларга (агар шундай дейиш мумкин бўлса) белгиланган жазони енгиллаштирди. Расмий жиҳатдан хатолар ўйин натижасига таъсир қилмади (ҳакамларнинг буни у қадар истамасада, "Пахтакор" ғалаба қозонди), шунинг учун "мутахассислар" назарида уларнинг қиймати тушиб кетди.
Хатто Россияда ҳам битта жамоага нисбатан бундай нохолис муносабат можарони келтириб чиқарарди ва эҳтимол ҳакамлар детектор тестидан ўтишга таклиф қилинади. Лекин — Ўзбекистонда эмас. Битта ўйинда битта жамоага қарши иккита пенальти билан бевосита боғлиқ бўлган ВАР ҳаками, ўша жамоанинг навбатдаги ўйинига энди бош ҳакам этиб тайинланиши мумкин. Айтиш мумкинки, ҳакам "кўтарилибди".
"Пахтакор"га фақат сабр тилаш мумкин.
Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
Ла Лига. "Реал" ўз уйида "Сельта"га мағлуб бўлди, Гарсия ва Кассерас қизил карточка олди
Месси ўз рекордини янгилашда давом этмоқда
ЕЧЛ. Дастлаб гол ўтказиб юборган "Барселона" якунда "Айнтрахт"ни мағлубиятга учратди
Алонсо кечаги мағлубиятдан сўнг ҳакамни кескин танқид қилди
Фикрлар