UZ

Сўнгги янгиликлар

23:41ЛаЛига. "Барселона"нинг чемпионлик ўйини учун таркиби маълум!  1 23:20Россия термаси Осиёда Аргентинага қарши ўйнаши мумкин  4 22:59АПЛда мавсумнинг энг яхши ёш футболчиси бўлиш учун номзодлар маълум!  4 22:28АПЛда мавсум мураббийи бўлиш учун номзодлар маълум қилинди  1 22:12Саудия Арабистонида бугун чемпион аниқланиши мумкин  0 21:43Эрон. "Персеполис" мавсумни ишончли ғалаба билан якунлади, Остон Ўруновдан гол!  3 21:24АПЛда мавсум футболчиси ким бўлади? Номзодлар билан танишинг  5 20:44"Милан"дагилар бош мураббий ва Феликс борасида бир қарорга келди  5 20:22"Ливерпуль" "Байер" футболчиси билан келишиб олди  9 19:56"Барселона" асосий футболчиларидан бири бир неча ўйинларни ўтказиб юборади  8 19:29ПСЖ голеадор ҳужумчини ёзги трансфер мақсадларидаги устувор номзодга айлантирди  1 18:58"Ал Насср" юлдузи жамоадан кетмоқчи  9 18:29"Арсенал" янги мавсум учун уй либосини тақдим этди  3 18:07"Нефтчи" бош менежери Грузия клуби академиясида бўлди  6 17:47Ўзбекистон U-16 терма жамоасининг CAFA U-17 мусобақасида қатнашадиган таркиби маълум  8

Англия. Қуйи лигада нима гап? Янгиликлар

Англия. Қуйи лигада нима гап?

Барча Англия премьер-лигасида қайси жамоалар қайси ўриндалиги, қайси футболчилар тўпурар эканини жуда яхши билади.

Сайтимиз ижодкорлари Европа ТОП-5 чемпионатларининг қуйи лигалари ҳақида маълумот бериб боришга қарор қилишди.

Дастлаб Англия қуйи лигаси ҳисобланган Чемпионшип ҳақида маълумот берамиз.

Лигада жами 24та клуб Англия премьер лигасига бериладиган 3та йўлланма учун кураш олиб боришади. Чемпионат 46та турдан иборат бўлади. Дастлабки икки ўринни олган икки клуб тўғридан тўғри АПЛга йўл олади. 3-6-ўринларни банд этган 4та клуб ўзаро плей-офф ўйинлари орқали битта йўлланма учун курашишади.  

Айни пайтга келиб 13та тур ортда қолди. 96та ўйинда жамоалар жами 239та гол уришди. Ўртача ҳар бир ўйинга 2,49тадан гол тўғри келади.



Ҳозирча Крис Хютон бошчилик қилаётган "Брайтон Хоув Альбион" клуби 29 очко билан пешқадамлик қилмоқда. АПЛда ишлаб кўпчиликнинг назарига тушган Стив Бюрс бошқараётган "Халл Сити" 25 очко билан иккинчи ўринда бормоқда. Худди шунча очкони "Бёрнли" ҳам тўплаган. "Халл" ва "Бёрнли" ўтган мавсум АПЛда иштирок этиб қуйи лигага тушиб кетганди.

Кейинги учта ўринни эгаллаб турган клубларнинг барида 24тадан очко бор. Булар "Реал"да Моуриньога ёрдамчилик қилган Айтор Каранка мураббийлик қилаётган "Миддлсбро", бир неча йил олдин АПЛ грандларига ҳақиқий бош оғриқ бўлган "Дерби Каунти" ва  2011 йилдан буён Чемпионшипда иштирок этаётган "Бирмингем" клублари.



Мавсум охирида сўнгги уч ўриндаги жамоалар Чемпионшипни тарк этади. Айни пайтда бу ўринларда "Чарльтон Атлетик", "Ротерхэм Юнайтед" ва "Болтон" каби машҳур клублар бормоқда. 2012 йил Премьер-лигада ўйнаган тарк этган "Болтон" агар шундай давом этса иккинчи лигага тушиб кетиши мумкин.




Чемпионшипда 9та гол урган "Ридинг" клуби ҳужумчиси Ник Блэкман тўпурар бўлиб турибди. 2012-2013 йилги мавсумда "Ридинг" билан АПЛда иштирок этган Блэкман айни пайтда 25 ёшда.

Кейинги ўринда 7тадан гол урган учта футболчи жой олган. КПР сафида ўтган мавсум АПЛда голлар урган Чарли Остинни ҳеч кимга таништиришнинг ҳожати бўлмаса керак. "Дерби Каунти" ҳужумчиси шотландиялик Крис Мартин 2011-2013 йилларда "Норвич" сафида Премьер-лигада қатнашган. Охирги тўрт мавсумни чемпионшипда ўтказаётган 26 ёшли ҳужумчи ўтган икки мавсумда жами 38та гол урганди. Яна бир шотландиялик футболчи Жордан Родес "Блэкберн"нинг 12та голидан 7тасини уришга эришди. Фаолияти давомида умуман Премьер-лигада ўйнамаган ҳужумчининг охирги 3 мавсумдаги статистикаси ажойиб - 134та ўйин, 73та гол.



Август ойида энг яхши мураббий деб "Брайтон" устози Крис Хютон тан олинган бўлса, сентябрь ойида "Миддлсбро" бош мураббийи Айтор Каранка бу номга сазовор бўлди. Августда "Брайтон" клуби ярим ҳимоячиси Казенга Луа-Луа, сентябрда "Блэкберн" ҳужумчиси Жордан Родес энг яхши футболчи деб тан олинди.







Ҳозиргача энг кўп томошабин "Дерби Каунти" - "Миддлсбро" ўртасидаги ўйинга ташриф буюрди. 18 август кунги баҳсни 30855 томошабин стадиондан кузатиб борди. Маълумот учун, энг кам томошабин келган ўйин "Ротхерхам" - "Фулхэм" учрашуви бўлди. Бу баҳсга 8839 томошабин келди. 


Сайтимиз орқали Англия чемпионшипини кузатиб бориш мумкин. Бунинг учун қуйидаги ҳаволага ташриф буюринг.


Нарзулла Сайдуллаев

Рейтинг: +3   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика