UZ

Сўнгги янгиликлар

22:59АПЛ. "Манчестер Сити" – "Астон Вилла". Ҳусанов яна захирада  1 22:34Исломжон Аҳмедов: "Бу ўйиндан катта тажриба олдик. Хато ва камчиликлар устида ишлаймиз"  1 22:20Баҳром Ҳайдаров: "Иккинчи бўлимда тажриба ўз сўзини айтди"  0 21:45U-21 биринчилиги. Бир ўйинда 10та гол, "Бунёдкор" футболчисидан гекса-трик, дербида 10та сариқ: 6-тур якунланди (ТУРНИР ЖАДВАЛИ)  0 21:20Нуньес ёзда "Ливерпул"ни тарк этади. Ҳужумчи 2022 йилда 75+25 миллион еврога сотиб олинганди  1 20:58Гарначо учун тўртта топ клуб даъвогарлик қилмоқда  5 20:37Хулиан Альварес "Атлетико"ни тарк этиши мумкин  5 20:15Футзал. Ўзбекистон кубогининг C ва D гуруҳида сўнгги ўйинлар якунланди  0 19:52Ўзбекистон Кубоги. "Хоразм" "Жайхун"ни ишончли ҳисобда мағлуб қилди  3 19:28"Футбол олами"." Нефтчи" - "Пахтакор" 0:4 ва бошқа ўйинлар ҳақида  0 19:18"Динамо" — "Нефтчи" учрашуви бошқа кунга қолдирилди  12 19:11"Сити" — рақамли фаоллик бўйича Осиёда энг яхши жамоа  7 18:59А Сериянинг марказий ўйини бошқа кунга қолдирилди  0 18:19Ўзбекистон Кубоги. "Қўқон-1912" иккинчи бўлимда 7та гол урди, Бешимовдан хет-трик!  6 17:54Ўзбекистон Кубоги. "Қизилқум" "Замин"ни йирик ҳисобда мағлуб қилди  3

Англия премьер-лигаси. 3-турнинг энг муҳим 10та сурати Янгиликлар

Англия премьер-лигаси. 3-турнинг энг муҳим 10та сурати

Дам олиш кунлари Англия премьер-лигасида 3-тур ўйинлари бўлиб ўтди.


"Манчестер Юнайтед" - "Ньюкасл" 0:0. Уэйн Руни ва жамоадошлари ҳар қанча уринишмасин Тим Крул дарвозасини ишғол қила олишмади. Голландиялик посбон голландиялик мураббий Луи Ван Гал жамоасига қарши ўйинда гол ўтказмади.



"Сандерленд" - "Суонси" 1:1. Ҳайрон бўлманг бу "Суонси" ҳужумчиси Батефимби Гомис, у гол урса шундай нишонлайди. Гомис бу мавсум кетма-кет учинчи ўйинда шундай ҳаракатни амалга оширди.



"Норвич" - "Сток Сити" 1:1. Бу эса Жердан Шакири. "Бавария" асосий таркибига кира олмай "Интер"га ўтган, у ерда ҳам ишлари юришмай Англияга келди. У "Сток Сити"даги дебют ўйинида Маме Бирам Диуфга голли пас оширди.



"Лестер" - "Тоттенхэм" 1:1. Англия премьер лигасида ҳозирча 4та гол урган жазоирлик Рияд Маҳрез тўпурар бўлиб турибди. У ҳам барча ўйинларда гол урмоқда, "Тоттенхэм"га қарши ўйин ҳам мустасно бўлгани йўқ.



"Кристал Пэлас" - "Астон Вилла" 2:1. Танишинг, Бакари Сако "Кристал Пэлас"нинг малилик ҳужумчиси. Ўтган йил Чемпионшипда "Вулверхэмптон"да ўйнаган Сако ҳаётида илк бор АПЛ доирасида майдонга тушиб, гол уришга муваффақ бўлди. Унинг 87-дақиқадаги голи "Пэлас"га 3 очко келтирганини ҳам қўшимча қиламиз.



"Вест Хэм" - "Борнмут" 3:4. АПЛнинг дастлабки икки ўйинида умуман гол ура олмаган "Борнмут" учинчи турда кимсан "Вест Хэм"га, сафарда, 4та гол уришга эришди. АПЛ дебютантлари сафида 23 ёшли Каллум Уилсон 3тагина тўп киритди ва одатга кўра ўйинда фойдаланилган тўпни "ухлатди".



"Вест Бромвич" - "Челси" 2:3. Август ойи бошида "Барселона"га Европа Суперкубогини олиб берган Педро кутилмаганда "Челси"га кўчиб ўтди. Унинг АПЛдаги дебюти ҳам кутилмаган бўлди. "Вест Бромвич"га қарши ўйинда ҳисобни айнан Педро очди, кейинги голга ҳаммуаллифлик қилди, "Челси" айнан шу баҳсда мавсумдаги илк ғалабасини қўлга киритди.



"Эвертон" - "Манчестер Сити" 0:2. "Шаҳарликлар" мавсумни ажойиб тарзда бошлашди: 3та ўйин 3та ғалаба. Ўтган турда "Сити" Коларов ва Насрининг голлари эвазига Ливерпулда "Эвертон"ни таслим қилди.



"Уотфорд" - "Саутгемптон" 0:0. Испаниялик Кике Санчес Флорес бошқарувидаги "Уотфорд" мавсумнинг дастлабки уч учрашувида умуман мағлуб бўлмади...ғолиб ҳам бўлгани йўқ. 3 ўйин, 3 дуранг. Сўнгги турда жамоа "Саутгемптон" билан муроса кўчасини танлади. Кейинги турни "Уотфорд" сафарда "Манчестер Сити"га қарши ўтказади...



"Арсенал" - "Ливерпуль" 0:0. Лондон шаҳрининг бир клубидан иккинчисига кўчиб ўтган тажрибали Петр Чех дастлабки икки ўйинда жуда кўп "қовун"лар тушурди. 3-турга келиб чехиялик посбон ўзига келиб олди. "Ливерпул"га қарши баҳсда Петр рақибнинг 8та зарбасидан сўнг тўпни қайтарди.


Нарзулла Сайдуллаев тайёрлади

Рейтинг: +9   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика