UZ

Сўнгги янгиликлар

10:11Ўзбекистон U-23 — Кувайт U-23 ўртасидаги учрашувни суриялик ҳакам бошқариб боради  0 09:44Салоҳнинг «Ливерпуль»даги келажаги маълум  0 09:20ПСЖ собиқ устози «Барселона»ни бошқариши мумкин  6 08:55Дилшод Раҳматов: «Ўйиндан ўйинга кучайиб борамиз. Мақсадимиз – чемпионлик!»  1 08:31Sofascore. Элдор Шомуродовнинг кечаги ўйини неча баҳога лойиқ кўрилди?  6 08:07Ўзбекистон кубоги. Бугун 2-тур баҳслари давом эттирилади  0 07:43Осиё кубоги. Бугун Кувайтга қарши майдонга тушамиз  9 07:15U-23 Осиё кубоги. Хитой - Корея Республикаси 0:2  0 07:10U-23 Осиё кубоги. БАА - Япония 0:2  1 07:05U-23 Осиё кубоги. Таиланд - Саудия Арабистони 0:5   0 07:00U-23 Осиё кубоги. Тожикистон - Ироқ 2:4   0 06:55Серия А. "Кальяри" - "Ювентус" 2:2   1 06:50Саудия чемпионати. "Ал Насср" - "Ал Файҳа" 3:1   0 01:48А Серия. "Кальяри" "Ювентус"га қарши ўйинда охирги дақиқалардаги автогол сабаб ғалабани қўлдан чиқарди. Шомуродов 79-дақиқада алмаштирилди  42 01:40Каземиро: "Анчелотти МЮга ўтаётганимни билиб, йиғлаб юборганди"   5

Англия Лига Кубоги. "Арсенал" пенальтилар сериясида "Ливерпуль"ни мағлуб этиб, мусобақадан чиқариб юборди Янгиликлар

Англия Лига Кубоги. "Арсенал" пенальтилар сериясида "Ливерпуль"ни мағлуб этиб, мусобақадан чиқариб юборди

Англия Лига Кубоги 4-босқичидан ўрин олган "Ливерпуль" – "Арсенал" учрашуви матнли трансляциясни ушбу саҳифада кузатиб бордингиз.


Ливерпуль – Арсенал 0:0 (пенальтилар бўйича 4:5)

«Энфилд»

Ливерпуль – Адриан, ван Дейк (Гомес, 61), Н. Уильямс, Р. Уильямс, Диогу Жота (Вейналдум, 76), Уилсон, Минамино, Груич, Салоҳ (Ориги, 61), Жонс, Милнер.

Арсенал – Лено, Холдинг, Колашинац, Соареш, Габриэл, Уиллок, Себальос (эль-Ненни), Жака, Сака (Мэйтленд-Найлз, 86), Пепе, Нкетиа (Ляказетт, 82).

Огоҳлантиришлар: Минамино (15), Жака (51), Уилсон (75), Соареш (90).


Ўйинда "Арсенал" ғолиб чиқди ва чорак финалга йўл олди. Хизматингизда Шерзод Нурматов бўлди. Кейинги ўйинларда ғойибона кўришгунча! 

6. Уиллок - гол!  "Ливерпуль" - "Арсенал" 4:5

6. Уилсон - гол!  Лено қайтарди! "Ливерпуль" - "Арсенал" 4:4

5. Пепе - гол!  "Ливерпуль" - "Арсенал" 4:4

5. Жонс - гол! "Ливерпуль" - "Арсенал" 4:3

4. Мэйтленд-Найлз - гол!  "Ливерпуль" - "Арсенал" 3:3

4. Ориги - гол!  Лено қайтарди!  "Ливерпуль" - "Арсенал" 3:2

3. эль-Ненни - гол!  Адриан қайтарди!  "Ливерпуль" - "Арсенал" 3:2

3. Минамино - гол! "Ливерпуль" - "Арсенал" 3:2

2. Соареш – гол! "Ливерпуль" - "Арсенал" 2:2

2. Вейналдум – гол! "Ливерпуль" - "Арсенал" 2:1

1. Ляказетт– гол!   "Ливерпуль" - "Арсенал" 1:1

1. Милнер – гол!   "Ливерпуль" - "Арсенал" 1:0

Пенальти тепишни "Ливерпуль", аниқроғи Милнер бошлаб беради. 

Иккинчи бўлим тугади. Бироздан кейин пенальтилар сериясини кўрамиз. 

90+2. Тўп Милнернинг қўлига тегди, бунга кескин норозилик билдирган Соареш огоҳлантириш олди.

90+1. Соарешнинг қанотдан ичкарига узатган тўпига Адриан эга чиқди.  

Иккинчи бўлимга 3 дақиқа қўшиб берилди. 

88. Энг фаол ўйинчилардан бири Пепе ичкарига кириб борди, аммо офсайд қайд этилди.

86. "Арсенал"да алмаштириш: Сака ўрнига Мэйтленд-Найлз майдонга тушди. 

85. Зарба!  Н. Уильямснинг зарбаси тўғри Лено турган томонга берилди, дарвозабон қийинчиликсиз тўпга эга чиқди. 

84. Ууух! Пепе чалғитувчи услублар билан ичкарига кириб борди ва ўнг оёқда зарба берди, зарбага аниқлик етишмади. 

82. "Арсенал"да ўзгариш: Нкетиа ўрнига Ляказетт ўйинни давом эттиради. 

79. Милнер Вейналдумдан узун пасни қабул қилиб олди, аммо уни ўзига тўғрилаб олишга улгурмагани боис тўп майдонни тарк этди. 

76. "Ливерпуль"да алмаштириш: Жота ўрнига Вейналдум туширилди. 

75. Қарши ҳужумга ўтиб кетаётган Пепени қўполлик билан тўхтатган Уилсон огоҳлантириш олди.

73. Груич яна бир бор узоқдан зарба йўлламоқчи эди, аммо ҳимоячи тўп йўлига тўғаноқ бўлди.

70. Зарба!  Холдингнинг бош билан йўллаган зарбаси Адриан томонидан қайтарилди. 

69. Ууух! Сака майдон маркази ичида тўпни қабул қилиб олди, аммо Н. Уильямс ўз вақтида етиб келиб хавфнинг олини олди.  

68. "Арсенал"да ўзгариш: Себальос ўрнига эль-Ненни тушди. 

67. Р.Уильямс Пепега нисбатан қўполлик ишлатди. 

Ўйин қаҳрамони — Бернд Лено

63. Груичнинг бош билан йўллаган зарбаси яна қайтарилди - Лено! 

63.  Зарба!  Жотанинг зарбаси Лено томонидан қайтарилди, ажойиб сейв!  

61. "Ливерпуль"да 2 та ўзгариш: Салоҳ ўрнига Ориги, ван Дейк ўрнига Гомес тушди. 

60. Груичнинг ерлатиб тепилган кучили зарбасини Лено қайтарди! Тасанно! 

59. Ҳозирча кураш майдон марказида кечмоқда ва унда "Арсенал" фаолроқ ўйин кўрсатмоқда. 

56. Уууух! Жотанинг ҳаводан йўналтирилган зарбаси рикошет орқали ноаниқ кетди, бурчак зарбаси. 

55. Груич Жонсга пас берди, у эса ўнг қанотда турган Уильямсни пас билан таъминламоқчи эди, аммо жуда кучли тепиб юборди.  

53. Қандай вазият!  ван Дейкнинг яқин масофадан берган зарбасини "Арсенал" посбони Лено қайтарди. Қойилмақом сейв! 

51. Жака қоидани бузган ҳолда майдон марказида Груични тўзтатиб қолди, унга сариқ карточка берилди.

49. "Арсенал" тезкорлик билан жарима зарбасини ўйинга киритди, Пепе Уильямсни алдашга уринди, лекин узатмани амалга оширишга қарор қилди, тўп Адрианнинг қўлида.

47. Милнернинг узатмасидан кейин Груич бош билан зарба йўллади, ноаниқ.

46. Иккинчи бўлим бошланди! 

Биринчи бўлим якунланди. Ҳозирча ҳисоб очилмади – 0:0.

Биринчи бўлимга 1 дақиқа қўшилди. 

45. Зарба! Жотанинг бош билан йўллаган зарбасини Лено қайтарди, қайтган тўпга Минамино эга чиқди ва зарба берди, дарвоза тўсини меҳмонларни қутқарди! 

44. Жота Себальос билан чизиқ устидаги курашда йиқилиб тушди, ҳакам бу пенальти эмас, жарима тўпи деб ҳисоблади.

42. Себальос майдон марказидан Сака томон пас узатди, аммо бирга-бир ҳолатга чиқиб борган Букайо Сака офсайдда қолгани маълум бўлди.  

38. "Ливерпуль" устунликни ўз қўлига олди, буни ван Дейк ҳужумга чиқиб кетиб, пелймейкер сифатида ўйнаётганидан ҳам билиш мумкин. 

37. Гранит Жака Пепе томон ажойиб пас узатганди, лекин Неко Уильямс ўз вақтида "подкат" орқали бунга йўл қўймади. 

36. "Ливерпуль" ҳимоядан бошлаб ҳужум ташкил этди, тўп Жотага қадар етиб келиши мумкин эди, аммо "канонирлар" бунга қаршилик кўрсатишди.

34. Жонс зарба йўллади, аммо тўп тўғри Ленонинг ўзига етиб елди.

33. Жамоалар биринчи бўлимда фақат биттадан зарба йўллашди, бироқ ҳали аниқ зарбанинг ўзи йўқ. 

31. "Ливерпуль" позицион ҳужумга ўтишда давом этмоқда, "Асренал" эса ҳозирча ҳимояланиш билан банд. 

30. Салоҳнинг узатмаси Уилсонга келди, у тўпни Милнерга йўналтирди, "Ливерпуль" сардори эса ўйиндан ташқари ҳолатда қолганлиги маълум бўлди.

28. Жо Уиллок ва Харри Уилсон бошлари билан ўзаро тўқнашиб кетишди, ўйинда кичик "пауза".

26. Сака чап қанотдан тезлик олди, бироқ Неко Уильямс уни қўли билан ушлаб, тўхтатиб қолди. Ҳакам қоида бузиш қайд қилди. 

25. Уилсондан ичкарига узатма, Минамино ҳаводаги курашда ғолиб чиқмади, қайтган тўп Салоҳга етиб келди, аммо унинг паси ҳам ноаниқ чиқди. 

22. ван Дейк майдон марказида тўпни муваффақиятсиз тепди, Силнер ўз вақтида ҳимояга қайтди ва тўпни "аут"га чиқариб юборди. 

19. Мерсисасдликларнинг тезкор ҳужуми. Минамино ичкарида тўп сўради, Салоҳ иккинчи темпда унга тўпни узатишга жришди, бироқ япониялик футболчи тўпни ўзига бўйсундира олмади. 

17. Седрик Соареш рақиблардан қочиб кетиб, олдинга борди, аммо ҳакам у офсайдда қолганлигини қайд этди. 

15. Минамино Себальос билан тўқнашиб кетди ва сариқ карточка ишлаб олди.

14. Ўйин темпи юқори даражада, жамоалар бирин-кетин ҳужум уюштирмоқдалар. 

12. Уууух!  Жотадан ажойиб узатма, лекин Груич қулай вазиятдан нотўғри зарба берди. 

9. "Ливерпуль" ҳимоясида яна муаммо, "тўпчилар" эса бундан фойдалана олишмаяпти ва дарвозага зарба йўллашмаяпти. 

8. Хавфли вазият!!! Пепе қанотдан олдинга ўтди ва тўпни Нкетиа томон оширди, у эса жуда секин ҳаракат қилгани боис Адриан дарвозадан чиқиб келиб, форварддан тўпни узоқлаштириб юборди. 

6. Нкетиа Адриан дарвозаси олдида хавфли вазият содир этишига оз қолди, аммо ван Дейк ўз вақтида вазиятни бартараф қилишга улгурди. 

4. Н. Уильямс яна ўнг қанотдан олдинга интилди ва узатмани амалга оширди, бироқ Салоҳ Габриэлни ҳаводаги курашда мағлуб этиши қийин, албатта.

2. "Ливерпуль" биринчи ҳужумни ташкил этди, ван Дейк ўнг қанотдан Неко Уильямсни олдинга бошлади, уэльслик эса кутиолмаганда тўпни қўли билан ўйнади. 

1. Ўйин бошланди! 

- Футболчилар майдонга чиқиб келишмоқда.


- Ўйин Тошкент вақти билан 23:45 да бошланади. 

- Ассалому алайкум, қадрли футбол ишқибозлари!  Бугун Англия Лига Кубогида "Ливерпуль" – "Арсенал" тўқнашуви гувоҳига айланамиз. Охирги пайтларда улар ўртасидаги баҳс кескин курашларга бой тарзда ўтмоқда. Бугун ҳам бизни олдинда қизиқарли ўйин кутмоқда.  

Рейтинг: +12   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика