UZ

Сўнгги янгиликлар

17:21Россияга боришдан бош тортган Испания, етакчиларсиз қатнашган Франция ҳамда башоратчи шифокори билан ғолиб бўлган СССР — илк Европа чемпионати ҳақида ҳикоя қиламиз  0 17:09ФИНАЛ. Дастлабки баҳсда "Йокогама" иродали ғалабага эришди  12 16:46Килиан "Реал"да ўзи хоҳлаган рақамда ўйнамайди  2 16:10Франция президенти "Реал"га мурожаат қилди  5 15:56"Барселона" 100 млн. еврога харидор чиққан футболчиси билан хайрлашмоқчи  5 15:40"Фулхэм" - "Манчестер Сити". Таркиблар билан танишинг  6 15:37Суперлиганинг 7-турини ўтказиб юборадиган футболчилар  1 14:56ПРЕВЬЮ. "Қизилқум" "Металлург"дан ўтган мавсум мағлубиятлари учун аламини оладими?  0 14:37Эммануэль Эмонкпайр гол урган баҳсда Ўзбекистон U14 терма жамоаси 5:0 ҳисобида ғалабага эришди  6 14:17Олли Уоткинснинг қиз ўртоғи ғирром йўл билан йигитига соврин олиб бермоқчи  5 13:53Мбаппе ПСЖ раҳбарига раҳмат айтмади. Ал Ҳелайфи уни ношукур деб ҳисоблайди  11 13:31"Невилл - Илон Маскнинг футболдаги талқини". Бартон тен Хагни МЮда яна бир мавсум қолдиришга чақирган Гарини танқид қилди  6 13:19ПРЕВЬЮ. "Пахтакор" олимпиячилар имтиҳонидан ўта оладими?  8 12:47"Ливерпуль"нинг янги устози Клоппнинг уйини ҳам эгаллайди  0 12:13Европанинг уч гранди "Сосьедад"нинг 60 млн. евролик футболчиси учун курашади  1

Англия Евро ярим финалига бирорта гол ўтказмай етиб келган биринчи жамоа. Барча ўйинларда дарвозада Пикфорд эди Янгиликлар

Англия Евро ярим финалига бирорта гол ўтказмай етиб келган биринчи жамоа. Барча ўйинларда дарвозада Пикфорд эди

Ҳозир — инглизларнинг асосий посбони ҳақида қисқа воқеалар.

"Сандерленд"даги мотивацион сўзлар

Пикфорднинг қадрдон клуби – "Сандерленд". Бироқ дебют ва чинакамига ушбу жамоа сафида ўйин ўтказиш 2015/16 йилги мавсумга келибгина амалга ошди. Бунгача кўплаб ижаралар бўлган, учинчисидан кейин Жорданнинг жаҳли чиқиб ҳам кетган: "Сандерленд" мураббийларидан бири: "Мени эшит, сен яхши киперсан, аммо бу ерда АПЛ даражасигача етиб боролмайсан". Ўшанда бу гаплар менга оғир ботган ва нима қилиб бўлса-да, ниятимга етишни мақсад қилганман".

Пикфорд кўплаб ижаралардан уялмасди. Уларнинг бири ҳаттоки Жорданни профессионал спортдан ҳам ташқарига чиқариб юборган: "Ҳа, бу ночорроқ ахволдаги клуб эди — аммо унинг мухлислари у қадар кам эмасди. Улар танқид қилишдан ҳам тортинмасди. Бир амаки ўтказиб юборган голимдан кейин бутун стадионга: "Пикфорд, шунақа ҳам ёмон ўйнайсанми!", — деганди.


Клуби учун таътилини вақтли якунлаган

Пикфорд Англиянинг катталар термаси сафида 2015 йил дебют қилади. У пайтга келиб, қаҳрамонимиз ўзининг янги уйини қуриш учун ер сотиб олиб бўлганди. Маълум вақт давомида у ижарага уй оларди, лекин онасининг қистови сабаб, пул тўплаш учун ота-онасининг уйига қайтади.

Кўчиш куни ва термадан чақирув бир кунга тўғри келди — уни Том Хитон жароҳатидан кейин миллий термага таклиф қилишди. "Мен машинадаги нарсаларимни деярли тушириб бўлгандим, шу пайт қўнғироқ бўлди ва мени термага чақиришди. Ҳаммасини ташлаб, рюкзакка энг керакли нарсаларни жойлаштирдим. Онам қаерга шошаётганимни сўрадилар. Жавобан: "Хайр, мен термамизга керакман". Лондонгача оддий поездда етиб олдим ва йўл-йўлакай мухлислар билан юзлаб расмга тушдим".

2017 йил Пикфорд "Эвертон" сафига кўчиб ўтади. Янги жамоасига эртароқ қўшилиш учун футболчи қиз ўртоғи билан таътилини бир ярим ҳафта вақтлироқ тугатади.


Мухлислар ғазабига сабабчи бўлади ва унга таҳдид ўрнида уйининг суратини жўнатишади

2015 йил Пикфорд "Престон"га йўл олади. Бу вақт унинг "Сандерленд"и жон сақлаш учун курашарди ва биринчи даврада ўша мавсумдаги энг ёрқин ғалабаларидан бирини қўлга киритади — "Ньюкасл" билан ўйинда 3:0. Пикфорд чидаб туролмади ва Твиттерда пост қолдиради. У ерда Пикфорд "Ньюкасл"ни омадсизлар деб атайди.

"Бир соат ичида мен уни ўчириб юбордим, лекин кеч бўлиб бўлганди. Мени топиб, ўлдиришлари ҳақида ёзишганди. Улардан бири ҳаттоки, уйимнинг суратини жўнатиб, шундай ёзганди: "Шу ерда яшармидинг?" Мен чиндан қўрққандим, лекин барчаси ортда қолди".


ЖЧ ярим финалидан кейин уйдагилар учун "сарай" қуришга йўл олган

2018 йилда инглизлар ЖЧда тўртинчи ўринни эгаллашди ва уйга қаҳрамон сифатида қайтишди. Терма жамоа аъзолари мусобақадан қайтгач нима қилишди — дам олиш учун бошқа шаҳарларга кетишди. Пикфорд нима қилди — Сандерлендга қайтди ва ота-онасига қурилишда ёрдам берди. У ҳаттоки, шаҳарга ҳам самолётда эмас, ижарага олинган автомобилда борди ва хитой таомини ўзи билан олиб, уйга йўл олди.

"Эвертон" сафида тўп тепган Робин Ольсен ўтган мавсум шундай деганди: "Жордан — оддий йигит. У Ливерпулда, базамиздан унча узоқ бўлмаган жойдан уй сотиб олган ва кўпинча машғулотларга велосипедда келади. Нега машинада эмас? У машина ҳайдашни унча ёқтирмайди. Аммо мураббийлар уни назоратга олган — билишим бўйича, яқинда чорраҳалардан бирида бошқа машина уни уриб юборишига оз қолган экан".


Клуб қўнғироғини унутиб қўйгани сабаб "МЮ"га кўчиб ўтмаган

Ўз вақтида Пикфорд "Манчестер Юнайтед"га кўчиб ўтишига сал қолганди. Бу воқеа унинг "Сандерленд" асосий жамоасидаги дебютигача юз берган. Биринчи марта Пикфорднинг онаси телефон гўшагини кўтаради ва кейинроқ қайта қўнғироқ қилишларини сўрайди — Жордан мактабда эди ўша пайт. Жорданга бўлган гапни айтиб, уйда кутишини тайинлайди. Бироқ бу Пикфорднинг ёдидан кўтарилади ва дўстлари билан айланишга чиқиб кетади — "Манчестер Юнайтед" бошқа дарвозабон билан боғланишга уринмади.

2016 йил Пикфорд 1 апрель ҳазили туфайли йиғлаб юборади. Ўшанда "Сандерленд" мураббийлар штаби дарвозабон ортиқ клубга керакмаслиги ва уни "Ньюкасл"га сотишаётганини айтишади. Албатта, аслида бу шунчаки ҳазил эди.


Унга ҳам руҳшунос зарур. Зарарли овқатларга муҳаббат...

Ўтган мавсум Пикфорд учун оғир ўтди — кўплаб танқидлар ва кучли рақобат. Бу вазиятда ўзини йўқотиб қўймаслик учун футболчи руҳшунос билан боғланди:

"Менга бу керак. "Эвертон" футболчилари мен яхши ҳолатдалигимни билишларини истайман. Шунинг учун, психолог билан суҳбатлашиб тураман: биз футбол ва ҳаёт ҳақида гаплашамиз. У билан ё кўришиб, ёки телефон орқали ҳафтасига икки марта суҳбатлашамиз. У доим алоқада".

Пикфорд фастфудни жуда ёқтиради — айниқса, Сандерлендда тайёрлашадиган саримсоқли соус билан пицца ва шаурмани. Ўзи бу ҳақида шундай деган: "Онам меҳмонга келадиган бўлсалар, улардан донар олиб келишларини сўрайман. Улар ундан жуда кўп олиб келадилар. Ўз навбатида мен ҳам улардан кўп ейман, чегарадан ўтиб кетганимни ҳам билмай қоламан. Яхши ҳамки, "Эвертон"да бизни бўш қўйишмайди ва мен семириб кетишга улгурмайман...".


Нозима Зарипова таржимаси

Рейтинг: +6   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика