UZ

Сўнгги янгиликлар

23:13ЖЧ-2026нинг 20-иштирокчиси маълум бўлди  0 22:51Валерий Карпин Эронга қарши ўйин олдидан нималар деди?  1 22:17Лапорта де Йонгнинг норозилиги ҳақида: "Майамига бориш керакми, борамиз"  0 21:55Бундеслиганинг сентябрь ойидаги энг яхши футболчиси эълон қилинди  1 21:31Осиё Кубоги саралаши. Тожикистон Мальдив оролларидан устун келди, "Хоразм" футболчиси гол урди  1 21:15"Манчестер Юнайтед" Магуайр билан шартномани узайтирмоқчи  4 20:48Фабио Каннаваро: "Ғалаба билан бошлашимиз муҳим эди"  23 20:39ЖЧ-2034 2034 йилда бўлмаслиги мумкин  10 20:05Ўртоқлик учрашуви. Ўзбекистон - Кувайт 2:0  18 19:59"Реал" асосий футболчиси фаолиятини якунлаш ҳақида ўйлаб қолган  0 19:58Ўртоқлик учрашуви. Каннавародан ғалабали дебют, Ўзбекистон Кувайтдан устун келди  123 19:38"Бу ғирт тентаклик": Рабьо Австралияда ўтадиган "Милан" – "Комо" учрашувини танқид қилди  1 19:12МЮ асосий футболчиси тез орада жамоа машғулотларига қайтади  0 18:44Аббос Файзуллаев жароҳат олди  7 18:10Элдор Шомуродов Азиз Ҳайдаровга етиб олди   4

Андрей Микляев: "Ўйин жуда асабий ўтди" Янгиликлар

Андрей Микляев: "Ўйин жуда асабий ўтди"

"Пахтакор" - "Локомотив" (1:2) учрашувидан сўнг ташкил этилган матбуот анжуманининг дастлабки қисмида "темирйўлчилар" бош мураббийи Андрей Микляев иштирок этди.
- Ўйин жуда асабий ўтди. Дерби айнан шундай руҳда ўтишини билгандик ва кутгандик. Ўйин давомида бир биз, гоҳида эса рақиб устунлик қилди. Жамоамиз ўйин жиҳатидан бир қатор камчиликларга йўл қўйди. Ҳозир камчиликлар хусусида гапиришни истамайман. Муҳими, асабий ўтган баҳсда қимматли уч очкони қўлга киритдик.

Ўйин тенг курашлар остида ўтди. Бизга ўз имкониятларимиздан унумли фойдаланганимиз қўл келди. Бу "Локомотив"га қўшимча куч ва ишонч бағишлайди, деб ўйлайман.
Бугун таркибимизда бир қатор ўзгаришлар рўй берди. Машариповнинг хизматидан фойдалана олмадик, Кападзе эса узоқ танаффусдан кейин майдонга қайтди.
Ҳакамлик? Бу борада гапиришни истамайман. Менимча, ҳар иккала пенальти ҳам бор эди, - дейди Микляев.
Рейтинг: -5   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика