Андрей Микляев: "Ўйин борасида футболчиларимга эътирозим йўқ"

Mirjalol Normatov
9 мар 2018, 23:44
Ўзбекистон суперлигаси 2-тури доирасида "Локомотив" - "Металлург" (1:1) учрашувидан кейинги матбуот анжуманида мезбонлар устози Андрей Микляев ҳамда жамоанинг учрашувдаги энг яхши ўйинчиси Бобур ЙЎлдошев қатнашди.

Андрей Микляев: - "Ўйин яккакурашларга бой бўлди. Ўйинни яхши бошлагандик, кейинчалик ташаббусни рақибга бой бериб қўйдик. 1:1 - ёмон натижа эмас, шунга лойиқ ўйин бўлди. Гол ура олмадик, ўтказиб юбордик.

Бизга голлар етишмади. Ҳисоб 1:0 вақтида биз яхши вазиятларни голга айлантира олмадик. Бурчак, стандартлардан вазиятлар бўлди. Туроповнинг зарбасидан кейин дарвоза ишғол қилинмади. “Металлург” яхши ҳимояланди ва яратган имкониятни голга айлантирди. Йигитларга ортиқча эътирозим йўқ. Улар яхши ўйин намойиш этишди. "Металлург" эса очкони ишлаб олди”

Бобур Йўлдошев: - "Бунданда яхшироқ ҳаракат қилишимиз мумкин эди.  1 тўп фарқидаги устунлик - жуда қалтис эди. Афсус вазиятлардан фойдалана олмадик. Балким гол урганимизда барчаси бошқача бўларди”

Ўхшаш янгиликлар


Mirjalol NormatovМуаллиф
Манба: championat.asia

Сўнгги янгиликлар

Барча ›