UZ

Сўнгги янгиликлар

19:15Эшитдик-да! ЎФА МТЖ мураббийи билан шартномани бекор қилди  7 19:00Суперлига. "Бунёдкор" – "Насаф" (матнли трансляция)  22 18:58Суперлига. Кубок финалидан олдинги репетицияда "Пахтакор" "Бухоро"ни меҳмонда йирик ҳисобда енгди  28 18:53Суперлига. "Динамо" Термизда ишончли ғалабага эришди  11 18:41"Бунёдкор" — "Насаф" ўйини эфирга узатилмайди?!  27 18:26"Ордабаси" — "Тобол". Қозоғистон кубоги ўйини учун таркиблар маълум  0 17:57"Арсенал" ва "Манчестер Юнайтед" жамоалари иштирокидаги ўйинлар учун таркиблар маълум  4 17:50Про лига. "ФарДУ" ва "Олимпик MobiUz" ўртасидаги ўйинда 5 та гол урилди  2 16:50"Барселона" "Бавария" ҳимоячисини нишонга олди  3 15:58МЮ "Сандерленд"га мағлуб бўлса, Аморимни истеъфога чиқариши мумкин  5 15:20"Лидс" — "Тоттенхэм". Таркиблар маълум  3 14:55Миржалол Қосимов: "Тўйдан олдин ноғора чалиб бўлмайди. Ҳаммаси Лёвдан бошланди"  22 14:26Бугун Ўзбекистон Пролигасида 4-давра ўйинлари старт олади  1 13:37"Ман Сити" футболчиси билан шартномани 2031 йилга қадар узайтирди  1 13:13U-20 жаҳон чемпионати-2027. Финалга Ўзбекистон мезбонлик қиладими ёки Озарбайжон?  11

Андрей Микляев: "Ижобий натижалар Кападзенинг келиши билан боғлиқ" Янгиликлар

Андрей Микляев: "Ижобий натижалар Кападзенинг келиши билан боғлиқ"

Суперлиганинг 15-туридан ўрин олган "Локомотив" - "Навбаҳор" (1:0) учрашувидан кейин мезбонлар бош мураббийи Андрей Микляев ўз фикрларини билдирди.




"Жуда муҳим 3 очкони қўлга киритдик. Жамоа ўзига келмоқда, бу Тимур Кападзенинг келиши билан ҳам боғлиқ. Бизда авлодлар алмашинуви содир бўлмоқда. Бугун ўйин бўйича ҳам, натижа бўйича ҳам рақибдан устун келдик. Йигитларга раҳмат айтаман, улар барча кўрсатмани тўлиқ бажаришди. Жадвалда бироз юқорига кўтарилдик, имкон қадар кўпроқ очко олишда давом этмоқчимиз", - дейди Андрей Микляев.

- Жамоа бутун 90 дақиқа давомида прессинг қилди. Ҳатто ҳужумчилар ҳам. Футболчилар чарчаб қолишидан қўрқмадингизми?

- Балки сизга шундай туюлгандир, 90 дақиқа давомида прессинг қилиш қийин. Бугун 6 нафар футболчимиз майдонга туша олмади, жароҳат, дисквалификация туфайли. Кападзе майдон четида йигитларни олдинга бошлади ва рақиб майдонида прессинг қилишга уриндик.

- "Локомотив"нинг молиявий ҳолати яхшиландими?

- Бизда доим молиявий ҳолат бир маъромда бўлган. Пандемия даврида албатта шаҳар бўйлаб юриш қийин бўлди, аммо молиявий муаммо бўлмаганди.



- Дилшод Комилов ўйинига қандай баҳо берасиз?

- У ёш футболчи, ёшлар жамоасида ўзини кўрсатди. Зотеев ва Ҳошимов кетгач жой бўшади ва ёшларни асосий таркибга жалб қилаяпмиз. Биз янги футболчилар сотиб олмадик ҳамда ёшларга эътибор қаратдик. Бугун нафақат Комилов, балки бутун жамоа яхши ўйнади.

- Раҳбарият янги мураббийлар штабига аниқ мақсад қўйганми?

- Биз ҳозирча иккита ўйинда ғалаба қозондик. Жамоа кетма-кет мағлубиятга учраётганди, шу боис ҳозир аниқ вазифа йўқ. Кападзе "Локомотив" собиқ аъзоси у ҳам, мен ҳам клуб тақдирига бефарқ эмасман. Бугун ажойиб ўйин бўлди деб ўйлайман.

Рейтинг: +11   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика