UZ

Сўнгги янгиликлар

13:42"Манчестер Юнайтед" бош мураббий лавозими учун асосий номзодларни белгилаб олди  0 13:16Расман: "Андижон" ярим ҳимоячиси жамоада қолди  1 12:53"Локомотив"га сербиялик ярим ҳимоячи келади  0 12:25"Сурхон" Ҳамиджоновни "Хоразм"га ижарага берди  2 12:07Бугунги ўйинлар: U-23 Осиё Кубоги очилиш ўйинлари, “Ювентус” сафарда ва бошқалар  3 11:55"Насаф" бор-йўғи 4 ўйинда қатнашган легионер дарвозабони билан хайрлашди  2 11:40"Нефтчи" Анталияда "Шахтёр", "Динамо" Батуми ва "Қорабоғ" билан тўқнаш келади  8 11:22Мбаппе — 2025 йилнинг энг яхши пенальтичиси  6 10:45Раҳимжон Давронов: “Ажойиб муҳит бўлади. Шу томонлама менга қизиқ ва ёқимли бўляпти”  1 10:18"Манчестер Сити" АПЛнинг энг қиммат ҳимоячиларидан бирини сотиб олмоқчи  10 09:51"Локомотив" яна бир собиқ футболчисини ортга қайтаришга яқин  2 09:23"Сурхон" U-21 чемпионати тўпурари билан шартнома имзолади  4 08:57Виталий Левченконинг навбатдаги жамоаси деярли аниқ  13 08:30Расман. Гвардиол узоқ муддатга сафдан чиқди  10 08:04Алижоновнинг трансфери нима учун барбод бўлди?  12

Андрей Микляев: "Ўзбекистоннинг энг кучли жамоаларидан бирини ютиб, мавсумни юқори нотада тугатганимиздан мамнунмиз" Янгиликлар

Андрей Микляев: "Ўзбекистоннинг энг кучли жамоаларидан бирини ютиб, мавсумни юқори нотада тугатганимиздан мамнунмиз"

Суперлиганинг якуний 26-туридан ўрин олган "Насаф" – "Локомотив" (1:3) учрашувидан сўнг "темирйўлчилар" мураббийи Андрей Микляев матбуот анжуманида қатнашди.




- Ўйин ҳақида

- Ўзбекистоннинг энг кучли жамоаларидан бирини ютиб, мавсумни юқори нотада тугатганимиздан мамнунмиз. Шу билан бирга, уларга қийин бўлганини тушунаман. Чунки 2 кун олдин АГМКга қарши қийин ўйин ўтказишганди. Балки йигитлар тикланиб улгуришмагандир. "Насаф"га омад!  Кубокни ютган ҳолда Чемпионлар лигаси йўлланмасини қўлга киритишларини тилайман. 0:1 бўлиб турганда, ўйин тақдирини ўзгартириб юбора олдик. Энди яхши кайфиятда таътилга йўл оламиз. Кейинги мавсумни кутиб қоламиз.

- Биринчи тайм иккинчи таймдан фарқ қилди. Шунингдек, захирадан тушган футболчилар ҳақида фикрингиз қанақа?

- Биринчи бўлимда тезкор гол ўтказиб юбордик. Иккинчи таймда эса тўп назоратини қўлга олиб, устунликка эга бўлдик. Қўшимчасига бир киши кўп бўлиб ҳам ўйнадик.  

Захирадан тушган футболчиларга келсак, улар ғалабада катта ҳисса қўшишди.

Рейтинг: +3   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика