UZ

Сўнгги янгиликлар

13:59Аргентина ва Мессини норозилик намойишлари туфайли Анголадаги ўйиндан воз кечишга чақиришмоқда  0 13:30Суперлига. 20-тур дисквалификациялари: "Нефтчи", "Хоразм" ва "Сурхон"да йўқотишлар мавжуд  3 13:12Дуглас Луис АПЛга қайтмоқда  0 12:43Рустам Ашурматов қачон сафга қайтиши маълум  1 12:32АПЛ 1-турининг энг яхши футболчиси аниқланди  1 12:04"Замонавий дарвозабон фақат сейв эмас, жамоа ўйини қуриш ва оёқда ўйнашни ҳам билиши керак" - Денис Иванков билан интервью   2 11:41Паулу Бенту Ўзбекистон терма жамоасида, "Қайрат" тарихий натижага жуда яқин, Кападзе олдидаги катта муаммолар - 20 август кунги энг муҳим хабарлар битта саҳифада   7 11:25Рафинья "Олтин тўп"ни топшириш маросимида иштирок этадими?  5 11:22"Тушунишимча, ҳакам пенальтини ўзи белгиламаган, уни мониторга чақиришган" — "Сўғдиёна" - "Динамо" учрашуви ҳакамлик муҳокамаси  13 10:49"Челси" футболчиси фаолиятини А Серияда давом эттириши мумкин  1 10:27Ўзбекистон терма жамоаси собиқ мураббийи Чехия клубида амалиёт ўтайди  0 10:17Гарначо келажаги борасида бир қарорга келди  4 09:45"Рома"нинг янги футболчиси илк машғулотда жароҳат олди  4 09:17"Манчестер Сити"нинг яна бир футболчиси ёзда жамоани тарк этади  1 08:50"Ливерпуль" асосан захирада қолиб кетаётган футболчисини 50 миллионга сотишга яқин  2

Андрей Микляев: "Кападзе қоладими? Раҳбарлардан сўраш керак" Янгиликлар

Андрей Микляев: "Кападзе қоладими? Раҳбарлардан сўраш керак"

Ўзбекистон Кубоги 1/8 финалида АГМКга учралган мағлубиятдан кейин "Локомотив" бош мураббийи Андрей Микляев фикрларини билдириб ўтди.

- Ўйинни тўлиқ гапирмоқчи эмасман. Баҳсга яхши тайёргарлик кўргандик. Кубок ўйинлари шундай: гол ўтказиб юборасан ва тикланиш қийин бўлади. Ўзимиз совға қилдик. Иккинчи голда ҳам бир неча футболчиларга тўп текканидан кейин гол бўлди. Ҳақиқий кубок ўйини. Агарда биринчи бўлиб гол урганимизда барчаси бошқача бўлиши мумкин эди. АГМКни навбатдаги босқичга чиққани билан табриклайман. Бугун омадсиз кунимиз экан.

- Тимур Кападзе қоладими ёки кетадими?
- Бу савол менга эмас, раҳбарларга берилиши керак.

- Келаси мавсум учун режалар ишлаб чиқилдими? Янги футболчилар билан келишувлар амалга оширилганми? Таркибда қандай ўзгаришлар бўлади?
- Йўқ, келаси йил борасида ҳали гаплашиб олмадик. Пандемия сабабли тақвим жуда оғирлашиб кетди. Келаси мавсум қачон бошланишини кимдир айта оладими? Мен ҳам сизлар каби ҳеч нимани билмайман ва ҳеч нима дея олмайман.




Рейтинг: +3   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика