UZ

Сўнгги янгиликлар

07:45Суперлига. Бугун дахшат учрашувлар бор  9 07:20Суперлига. "Пахтакор" сафарда "Машъал" устидан ғалаба қозонди, ОКМК эса "Бухоро"ни мағлуб этди  0 00:4437 ёшли Куадрадонинг янги клуби маълум  4 00:11Вирц "Ливерпул"да қайси рақамни олди?  3 23:42Отабек Нарзуллаев: "Менга ёққан томони - футболчиларимиз охиригача курашди"  0 23:22Камолиддин Тожиев: "Танаффусдан кейин тезда тонусга тушиб олиш осон эмас"  2 23:10Миржалол Қосимов: "Иккинчи даврани ғалаба билан бошлашни мақсад қилгандик"  1 22:55"Истанбул Башакшехир" ўртоқлик ўйинида "Истанбулспор"ни минимал ҳисобда мағлуб этди, Шомуродов ва Файзуллаев баҳсда иштирок этди  10 22:49Улуғбек Бакаев: "Футболда шунақа: сен урмасанг, сенга уришади"  7 22:20Manchester Evening News журналисти "Ман Сити"нинг Ҳусанов бўйича режаларини хабар қилди  5 21:58Суперлига. "Пахтакор" "Машъал" устидан минимал ғалабага эришди  37 21:55Суперлига. ОКМК Қаршида "Бухоро"дан устун келди   17 21:35Тадич янги клубга ўтди  0 21:05"Бавария" футболчиси Лондон клубига ўтади  1 19:53"Ливерпуль" келаси мавсум учун либосларини тақдим этди  12

Андрей Фёдоров ва Камолиддин Мурзоев сентябрь ойи лауреатлари Янгиликлар

Андрей Фёдоров ва Камолиддин Мурзоев сентябрь ойи лауреатлари

Ўзбекистон Профессионал футбол лигаси ва “Championat.asia” ҳамкорлигида ташкил этилган ой лауреатларининг навбатдаги ғолиби аниқланди.

Унга кўра Фарғонанинг “Нефтчи” клуби бош мураббийи Андрей Фёдоров 76 очко тўплаб сентябрь ойининг энг яхши мураббийи деб топилди. Сентябрь ойида Андрей Фёдоров бошчилигидаги “Нефтчи” клуби “Сўғдиёна”, “Бунёдкор”, “Динамо” ва “Пахтакор” клубларига қарши ўйин ўтказиб барчасида ғолиб бўлди.

Ундан кейинги ўринни 67 очко тўплаган “Насаф” клуби устози Рўзиқул Бердиев банд этди. Қаршиликлар куз фаслининг дастлабки ойида чемпионатда 4та ўйин ўтказиб уларнинг 3тасида ғалабага эришишди.

Кучли учликни “Локомотив” клубининг собиқ бош мураббийи Вадим Абрамов якунлаб берди. Абрамов 38 очко тўплади. “Темирйўлчилар” ўтган ойда чемпионатда тўртта ўйин ўтказиб уларнинг учтасида рақибни мағлуб этди.

Самарқанднинг “Динамо” клуби ҳужумчиси Камолиддин Мурзоев сентябрь ойининг энг яхши футболчиси деб тан олинди. Сентябрь ойида “Навбаҳор”, “Металлург” ва “Сўғдиёна”га қарши ўйинларда жами 3та гол урган Мурзоев сўровномада 46 очко тўплади.

Ундан кейинги ўринни “Бухоро” ярим ҳимоячиси Азиз Ибрагимов банд этди. Ўтган ойда тўртта ўйинда тўртта гол урган футболчи 45 очко жамғарди. Учинчи ўринда “Насаф” клуби сардор Артур Геворкян қайд этилди. Сентябрда 4та ўйинда 3та гол урган туркманистонлик футболчи 43 очко тўплади. 

Сентябрь ойи сўровномаси натижалари

Ўрин    

Мураббий

I

II

III

IV

V

Жами

1

Андрей Фёдоров      

12   

4

-

-

-

76

2

Рўзиқул Бердиев

4

11   

 1   

-

-

67

3

Вадим Абрамов

-

1

9

1   

5      

38

4

Жамшид Саидов

-

-

4

5

6

28

5

Нўъмон Ҳасанов

-

-

2

9

4

28


 

Ўрин     

Футболчи

I

II

III

IV

V

Жами

1

Камолиддин Мурзоев     

7    

1    

1    

1    

2     

46

2

Азиз Ибрагимов

5

2

-

6

-

45

3

Артур Геворкян

1

5

3

4

1

43

4

Евгений Черемисин

1

3

3

1

1

29

5

Баҳриддин Ваҳобов

1

1

3

2

1

23

6

Неманья Йованович

-

1

3

-

2

15

7

Шакер Зуаги

-

1

1

1

3

12

8

Игорь Сергеев

1

1

-

-

2

11

9

Темур Кападзе

-

1

1

-

2

9

10

Мурод Бобожонов

-

-

-

1

2

4

Ким кимга овоз берди. Тўлиқ рўйхат


Рейтинг: +5   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика