UZ

Сўнгги янгиликлар

02:27Бундеслига. "Боруссия Д" ўз майдонида "Боруссия М"ни мағлуб этди  0 02:10Италия Суперкубоги. "Болонья" ярим финалда "Интер"ни мағлуб қилди ва финалга йўл олди!  7 01:39Мактомини МЮдан кетганларнинг муваффақиятга эришаётгани ҳақида нималар деди?  0 00:46Артета Гекерешга баҳо берди  0 00:20"Ланс" Абдуқодир Ҳусанов бўйича "Манчестер Сити"га мурожаат қилган  6 23:53Гвардиола "Манчестер Сити"дан кетиши эҳтимоли ҳақида: "Мен умрбод бу ерда қола олмайман"  3 23:12Флик ҳозирча "Барселона" билан шартномани узайтирмоқчи эмас  1 22:55Аморим Фергюсоннинг гаплари ҳақида фикр билдирди  3 22:31"Қизилқум" 22 ёшли футболчиси билан шартномани узайтирди  0 22:11Марсело "Барселона"дан "Реал"га кимни олган бўларди?  5 21:59Пеп Гвардиола: "Ҳозир "Сити" АПЛ чемпионлиги учун курашадиган ҳолатда эмас"  2 21:37Тьерри Анри: "Арсенал" ушбу мавсумда чемпион бўлиши керак"  0 21:13Манба: Абдуқодир Ҳусановни АПЛнинг бошқа топ-клуби 47 миллион фунтга сотиб олишга тайёр  22 20:59Алонсо "Реал"даги фаолиятини баҳолашни истамади  0 20:36Фергюсон МЮнинг соврин ютиши учун қанча вақт кетишини айтди  3

Андрей Фёдоров: “Дастлабки расмий ўйинга қадар жамоа яхши формага киради” Янгиликлар

Андрей Фёдоров: “Дастлабки расмий ўйинга қадар жамоа яхши формага киради”

Хабарингиз бор, шу кунларда “Локомотив” янги мавсумга ҳозирликни Туркияда олиб боряпти.

Ўзбекистоннинг амалдаги чемпиони бу йил ҳам ўз олдига катта мақсадларни қўйган. Аввало чемпионликни сақлаб қолиш, Ўзбекистон Кубогида зафар қучиш ҳамда Осиё чемпионлар лигасида имкон қадар узоққа бориш. Бунинг учун таркибга бир нечта янги футболчилар қўшиб олинди.

“Локомотив” кеча Туркия йиғини доирасида ўзининг илк ўртоқлик учрашувини ўтказди. Москванинг “Динамо” клуби билан кечган баҳсда 1:1 ҳисоби қайд этилди. “Темирйўлчилар” сафида Авазбек Ўлмасалиев гол муаллифи бўлди. Ўйиндан сўнг жамоа бош мураббийи Андрей Фёдоров клуб матбуот хизматига интервью берди.

– Андрей Витальевич, янги мавсумга тайёргарлик қандай кетяпти?
– Йиғин яхши давом этяпти. Об-ҳаво ҳам бемалол очиқ майдонда шуғулланиш имконини беряпти. Биринчи келганимизда об-ҳаво халақит бериб яхши шуғуллана олмасак керак деб ўйлагандик. Лекин ҳозирча ҳаммаси яхши. БААда ташкил этилган дастлабки йиғинда асосий эътиборни футболчиларнинг жисмоний ҳолатини яхшилашга қаратгандик. Бу ерда эса жисмоний ҳолат билан бирга тўп билан ишлашни ҳам асосий ўринга қўйганмиз. Мени хурсанд қилган жиҳати жамоамизга янги қўшилган футболчилар тезда киришиб кета олишди. Бу жамоа учун жуда муҳим.



– Дарвоқе, янги футболчилар ҳақида нима дея оласиз?

– Улар учун хурсандман. Ҳар бир жамоада ўзгаришлар рўй бериб туради. Кимдир кетади, кимдир келади. Футболда бу нормал ҳолат. Муҳими, жамоа ўз услубини сақлаб қолиши. Ҳар бир машғулотда футболчилар берилган кўрсатмаларни уддалаб бажаришга ҳаракат қилишяпти. Умуман жамоадаги барча юқори иштиёқ билан ишлаяпти. Кеча Туркия йиғини доирасида дастлабки ўртоқлик учрашувини ўтказдик. Секин-аста янги футболчилар ҳам ўзларини кўрсатишмоқда. Ҳали олдинда учта назорат баҳси бор ва бу учрашувларда ҳам футболчиларни синаб кўрамиз. Ўйлайманки, биринчи расмий ўйингача жамоа яхши формага киради.

– Нима деб ўйлайсиз, жамоага яна янги футболчилар керакми?

– Янги футболчилар ҳар доим керак. Чунки профессионал клуб йил бўйи селекция сиёсатини бир зум тўхтатмайди. Аммо ҳозирги таркибдан кўнглим тўқ. Бу ўринда биздан шу футболчилардан яхлит жамоа тузиш талаб қилинади. Агар жамоани ҳақиқатан кучайтира оладиган бўлса янги футболчи керак. Шунчаки сонни тўлдириш учун ўйинчи зарур эмас деб ўйлайман.


Рейтинг: +7   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика