Андрей Фёдоров: "Бунёдкор"дан қабул қилинган мағлубиятдан кейин ўзимизга келиб олдик"

Narzulla Saydullayev
12 мар 2016, 19:39
"Нефтчи" - "Навбаҳор" (1:0) учрашувидан кейинги матбуот анжуманида мезбонлар бош мураббийи Андрей Фёдоров қатнашди.

"Мухлисларга раҳмат айтаман. Ўйин оғир ўтишини билардик. "Бунёдкор"дан қабул қилинган мағлубиятдан сўнг шогирдларим ўзларига келиб олишди. Гол ургандан сўнг ҳисобни сақлаб қолишга ҳаракат қилдик. Бунда "Навбаҳор"нинг ҳам хиссаси бўлди. Ғалаба учун борини берган йигитларга раҳмат айтаман", - дейди Андрей Фёдоров.

"Шерзод Ҳакимовда кичик жароҳат бор эди, ўйин пайтида бу уни безовта қилди шу боис алмаштиришга қарор қилдик".

"Назорат учрашувларини яхши савияда ўтказдик. Ўртоқлик учрашувларида кам гол ўтказдик. Балки йигитлар ўзларини бўш қўйиб юборишгандир. Балки бошқа сабабдир. Расмий ўйин босими йигитларга таъсир қилади. Балким руҳий жиҳатдан расмий учрашувларга тайёр бўлмасак керак".

"Навбаҳор" матбуот хизмати

Фото: Акрамжон Мамадалиев

Ўхшаш янгиликлар


Narzulla SaydullayevМуаллиф
Манба: championat.asia