UZ

Сўнгги янгиликлар

02:06А Серия. "Наполи" навбатдаги ғалабасига эришди  0 01:58Ўтган мавсумнинг энг яхши жамоаси илк мағлубиятини қабул қилиб олди  4 01:50BALLON D'OR-2025  105 23:22Рэшфорд "Хетафе"га қарши баҳс куни Флик томонидан жазоланган экан  1 22:13"Реал ТВ": "Барселона" рақиблари ҳар 3,8 та қўполлик учун сариқ карточка олишмоқда  10 20:57"Реал"нинг асосий юлдузларидан бири январда жамоани тарк этиши мумкин  6 19:53УEФА Исроилни барча Европа мусобақаларидан четлаштириш ниятида  20 19:22Бензема Европага қайтиши мумкин: Моуринью Каримни "Бенфика"га чақирди  5 18:54Рубен Диаш: "Арсенал" билан ўйин биз учун ноодатий кечди"  0 18:27Артета: "Биз "Сити" билан ўйинда доминантлик қилдик"  6 18:00"Олтин тўп" ва "The Best" мукофотлари ўртасида қандай тафовут мавжуд?  12 17:38"Реал" "Олтин тўп" маросимини бойкот қилди  40 17:12"Манчестер Юнайтед" футболчиси Instagram ва Facebook'даги барча суратларни ўчириб ташлади. Мухлислар уни бунга мажбур қилди  3 16:45Футзал. Ўзбекистон - Шарқий Тимор 7:1  6 16:14"Барселона" Ҳоландга кўз тикди  12

Андрей Фёдоров: "Бундай ҳисобларни муҳокама қилиш қийин" Янгиликлар

Андрей Фёдоров: "Бундай ҳисобларни муҳокама қилиш қийин"

Ўзбекистон Кубоги 1/8 финали доирасида "Локомотив" - "Шердор" (7:0) жамоалари ўртасидаги учрашувдан кейин мезбонлар устози Андрей Фёдоров ҳамда жамоанинг учрашувдаги энг яхши футболчиси Ислом Тўхтахўжаев ўз фикрларини билдириб ўтди.

"Бундай ҳисобларни муҳокама қилиш қийин. Гарчи учрашувда 7 гол урган бўлсак-да, рақибларнинг ўйинига ҳам яхши баҳо берган бўлардим. Бундай учрашувларда ҳар доим ҳисоб очилмай турган вақтида ўзимиздан кучсизроқ бўлган рақибларга қарши ўйнаш қийин бўлади. Рақиблар аввалига тартибли ўйнашди. Кейинчалик биз узун, қисқа тўп оширишлари орқали дарвозага йўл топишни уддаладик. Аммо учрашув давомида камчиликларимизни кўрдик, айрим жиҳатларимизни кучайтириб олиш кераклигини билиб олдим.

Янги бош мураббий? Ҳа, мен айни дамда бош мураббийлик вазифасини бажаряпман. Бироқ янги бош мураббий борасидаги саволни раҳбариятдагиларга бериш керак.

Нестеров "Металлург"га қарши учрашувда жароҳат олганди. Унинг елкасидан жароҳати бор эди, шу боисдан у бир неча кун машғулотларда қатнашмади. Сардор Рашидовнинг бурни қонаган бўлса-да, унинг яхши ҳолатда.

Рақиблар ҳам яхши жамоа экан. Уларнинг "Локомотив-БФК"га қарши ўйинини томоша қилгандим. Улар бунданда яхшироқ ўйин кўрсата олишарди. Жамоанинг айрим жиҳатларини билган ҳолда, йигитларни бугунги учрашувга тайёрладим. Шу боисдан ҳам яхши ўйин кўрсата олдик"

Ислом Тўхтахўжаев: "Бундай жамоалар ҳар доим биринчи голгача ўйнашади. Жамоада иқтидорли, иштиёқли ёшлар кўп экан. "Локомотив"га қарши ўйнаш уларга дарс бўлди деб ўйлайман"

Рейтинг: +3   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика