

Суперлига
22-тур
"Машъал" - "Пахтакор" 1:2
Ғузор. “Шўртан” стадиони. 18:00
Голлар: Ҳумоюн Муртозаев пенальти 90+12’ – Фламарион (Сардор Собирхўжаев) 51’, Фламарион (Достонбек Ҳамдамов) 77’
Бош ҳакам: Ғайрат Жўраев
Ёрдамчи ҳакамлар: Маҳмуд Турдиев, Феруз Достонов
Тўртинчи ҳакам: Сардор Салоҳиддинов
VAR: Аскер Нажафалиев
AVAR: Бахтиёрхўжа Шавкатов
Назоратчи: Тимур Абдуллаев
Комиссар: Диёр Хотамқулов
"Машъал": 25.Самандар Жўрабеков, 2.Зафар Акрамов, 5.Комилжон Тожиддинов, 8.Сардор Абдураимов, 13.Нуриддин Нуриддинов (9.Иброҳим Ғанихонов, 79), 28.Эргаш Исмоилов, 67.Оғабек Абдираҳимов (22.Муҳаммадбобур Мўйдинов, 81), 70.Азизбек Чориев, 72.Нормурод Кўчаров (10.Ҳумоюн Муртозаев, 39), 88.Аҳрорбек Раҳимов (24.Ифеаньи Ифеаньи, 79), 99.Бобуржон Асқаров.
Захира: 73.Владислав Русанов, 27.Дониёр Нарзуллаев, 36.Жавоҳир Абдулазизов, 63.Павел Буреев, 76.Фирдаўс Жовлиев.
"Пахтакор": 35.Санжар Қувватов, 5.Муртазо Пуралиганжи, 7.Ҳожиакбар Алижонов, 10.Акмал Мозговой, 21.Башар Ресан (17.Достонбек Ҳамдамов, 67), 23.Абдурауф Бўриев (6.Сардор Мирқобилов, 90+7), 27.Сардор Собирхўжаев, 29.Айман Ҳуссайн (90.Стефан Чинеду, 68), 34.Шерзод Насруллаев, 50.Фламарион, 55.Муҳаммадрасул Абдумажидов.
Захира: 12.Владимир Назаров, 4.Заид Таҳсин, 9.Иброҳим Ибрагимов, 44.Диёр Ерманов, 77.Ойбек Бозоров, 77.Дилшод Саитов.
Огоҳлантиришлар: Эргаш Исмоилов (6), Аҳрорбек Раҳимов (34), Сардор Собирхўжаев (85), Абдурауф Бўриев (90+4).
Четлатишлар: Муртазо Пуралиганжи (10), Бобуржон Асқаров (89).
УЧРАШУВ ЯКУНЛАНДИ!
90+12. ГОЛ! Муртозаев пенальтидан тўп киритиб, ҳисобни қисқартирди — 1:2!
90+8. Насруллаев жарима майдончаси ичида Исмоиловни йиқитгани учун пенальти белгиланди.
90+7. “Пахтакор”да алмаштириш: Бўриев ўрнига Мирқобилов баҳсни тугатиб қўяди.
90+4. Бўриев Акрамовга нисбатан қўполлик ишлатди ва сариқ карточка олди.
90. Иккинчи таймга 8 дақиқа қўшилди.
89. Чинеду йиқитилди, шу вазият VAR’да кўрилади. Вазият сўнгги умид фоли сифатида баҳоланди ва Асқаров майдондан четлатилди.
85. Собирхўжаев қоидабузарлик учун огоҳлантирилди.
84. Зарбаа! Исмоиловнинг узатмасидан кейин Ғанихонов чап оёқда хавфли, аммо ноаниқ зарба берди.
83. Алижоновнинг ҳаволатиб амалга оширган узатмасини муборакликлар узоқлаштиришди.
81. “Машъал”да ўзгариш: жароҳатланган Абдираҳимов ўрнига Мўйдинов туширилди.
79. “Машъал”да 2 та алмаштириш: Нуриддинов ўрнига Ғанихонов, Раҳимов ўрнига Ифеаньи баҳсни давом эттиради.
77. ГОЛ! Ҳамдамовнинг бурчак зарбасидан узатиб берган тўпини Фламарион бош билан дарвозага йўналтирди — 0:2!
76. Ууух! Ҳамдамовнинг айланма зарбасини Жўрабеков бартараф этди.
73. Ууух! Ҳамдамовнинг узатмасидан кейин Алижонов бош билан ноаниқ зарба йўллади.
72. VAR голни текшириб чиқиб, уни бекор қилди. Офсайд бўлган экан.
68. “Пахтакор”да яна бир ўзгариш: Ҳуссайн ўрнига Чинеду майдонга тушди.
67. “Пахтакор”да ўзгариш: Ресан ўрнига Ҳамдамов туширилди.
66. ГОЛ! Исмоиловдан пас қабул қилиб олган Муртозаев яқин масофадан туриб чап оёқда зарба бериб, ҳисобни тенглаштирди — 1:1!
60. Зарба! Алижоновнинг жарима зарбасидан кейин Жўрабеков тўпга эга чиқди.
57. ГОЛ! Абдураимовнинг жарима зарбасидан ерлатиб берган пасидан кейин Муртозаев тўп киритди, бироқ офсайд туфайли гол бекор бўлди.
54. Эргаш Исмоилов тўпни дарвозабонга узатаман дея хатога йўл қўйди.
51. ГОЛ! Собирхўжаевдан пас қабул қилиб олган Фламарион бурчакда эканлигига қарамай, аниқ зарба йўллаб, ҳисобни очди — 0:1!
48. Мозговой ҳимоя марказида ичкарига рақибдан келган тўпни узоқлаштирди.
46. Иккинчи тайм бошланди!
Биринчи бўлим тугади. Ҳозирча ҳисоб очилмади. Танаффус!
45+2. Насруллаев қанотдан олдинга интилаётган Тожиддиновни йиқитишга мажбур бўлди.
45. Биринчи бўлимга 3 дақиқа қўшилди.
41. Раҳимов Собирхўжаевга нисбатан қоидани бузди.
39. “Машъал”да ўзгариш: Кўчаров ўрнига Муртозаев туширилди.
38. VAR Айман Ҳуссайн билан боғлиқ вазиятни кўриб чиқди ва ҳаммаси жойидалигини билдирди.
37. Зарбаа! Насруллаевнинг олисдан берган зарбаси хавфли, аммо ноаниқ чиқди.
34. Раҳимов Бўриевни йиқитгани учун сариқ карточка олди.
32. Ресан чап қанот орқали жариа майдончаси ичига ёриб кирди, аммо якунда тўп майдондан чиқиб кетди.
29. Нуриддинов тўпни эгаллаб олиб, бирга-бир ҳолатга чиқиб бораётган бир пайтда Қувватов ўз вақтида дарвозадан чиқиб келиб тўпни тепиб юборди.
26. “Пахтакор” бир киши кам бўлиб қолганидан сўнг Акмал Мозговой марказий ҳимояга қайтиб олди.
23. Ууух! Исмоиловнинг яхши ўйланган узатмасига шериклари улгурмай қолди.
21. Мозговой Тожиддиновга нисбатан қўпол ҳаракат қилди, ҳакам уни оғзаки огоҳлантирди.
20. Ҳуссайннинг зарбасидан кейин ҳимоячилар хавфни бартараф этишди.
18. Ууух! Башар Ресаннинг Айман томон қулай пасидан кейин Акрамов ўз вақтида тўп йўлига ғов бўлди. Акс ҳолда Ҳуссайн зарба позициясида эди…
15. “Машъал” тўпга эгалик қилган ҳолда ҳужум қилишга шайланмоқда.
10. Пуралиганжи Кўчаровга нисбатан қўполлик ишлатди ва майдондан четлатилди!
10. Фламарионнинг пасидан сўнг Ҳуссайн тўпни ўзидан узоқлаштириб юборди, натижада мезбонлар тўпни олиб қўйишди.
8. Абдумажидовнинг Ҳуссайн томон узун пасидан кейин Жўрабеков тўпга эга чиқди.
6. Исмоилов майдон марказида Алижоновга нисбатан жиддиз тарзда қоидани бузди ва огоҳлантирилди.
4. Зарба! Ресаннинг бурчак зарбасидан ошириб берган тўпини Фламарион бош билан дарвозага йўналтиришга уринди, ноаниқ.
3. Насруллаев нариги қанотдаги Фламарионни тўп билан таъминлади, бразилиялик ярим ҳимоячининг узатмаси йўлига эса ҳимоячилар ғов бўлишди.
1. Ўйин бошланди!



