

"Мен учун Квара — дунёдаги энг яхши ўйинчи. Агар у "Олтин тўп"ни қўлга киритса, жуда хурсанд бўлардим, чунки у ҳам бунга лойиқ. У ўтказган мавсум фавқулодда ажойиб бўлди. У "Олтин тўп" соҳиби бўлишга муносиб эди", — деди Дембеле L1+ маълумотларига асосланиб Actu Foot'нинг X ижтимоий тармоғидаги саҳифасида келтирилган иқтибосда.
Кварацхелия ўтган мавсумда Чемпионлар лигасининг энг яхши футболчиси деб топилган эди. Мусобақанинг 16 та ўйинида грузиялик ҳужумчи 10 та гол ва 7 та голли узатмани ўз ҳисобига ёздириб қўйган.



