UZ

Сўнгги янгиликлар

15:17Испания терма жамоаси етакчисининг ЖЧ-2026да иштирок этиши сўроқ остида  0 14:56"Навбаҳор" Шимолий Македония жамоасини мағлуб этди  0 14:39Рўзимбой Аҳмедов: "Мавсум бошида исталган кучли рақиб билан ўйнаса бўлади"  0 14:15"Қўқон-1912" "Нефтчи" аъзосини ижарага олади  1 13:53"Реал" Португалия терма жамоаси футболчисига қизиқмоқда  0 13:26"Лестер" эгаси отаси хотираси учун клубни сотиш ниятида эмас  0 12:59Трубин ЕЧЛ тарихида фақат 4 нафар дарвозабонга насиб этган ютуқни қайд этди  11 12:38Бугунги ўйинлар: ЕЛда охирги тур ва бошқалар  0 12:17Абдуқодир Ҳусанов "Галатасарой" билан ўйин учун неча баҳо олди?  6 11:54Росеньор Коул Палмер ҳақида гапирди  0 11:28"Манчестер Юнайтед" иқтидорли хавбекка кўз тикди  4 10:56Умарали Раҳмоналиев: "Сабаҳ"да бошқа жамоаларнинг қандай ўйнаётганига эътибор беришмайди"  0 10:35Интервью. Мурод Бобожонов: “Ўзбек футболчилари учун Ироқда эшиклар очилди"  1 10:15Манба: Ўзбекистон Суперкубогига "Бобур Арена" мезбонлик қилади  4 09:55Хайрулла Каримов: "Суперлигани уйда бошлаш бироз енгиллик бериши мумкин"  2

Андрей Фёдоров: "Барчаси ўз қўлимизда" Янгиликлар

Андрей Фёдоров: "Барчаси ўз қўлимизда"

ОЧЛнинг 4-тури доирасида "Ал Иттиҳод"га қарши ўйиндан олдин "Локомотив" бош мураббийи Андрей Фёдоров матбуот анжуманида қатнашди.

- Чемпионлар лигасида гуруҳимиздаги барча жамоаларнинг кучи тенг. Ҳозирга қадар барча жамоаларда гуруҳдан чиқиш учун имкониятлар бор. Барчаси ўз қўлимизда. Эртага нафақат чиройли ўйин кўрсатмоқчимиз, балки, бу билан ғалабага эришишни истаймиз. 

- "Ал Иттиҳод"нинг қайси футболчисини энг хавфлиси деб айта оласиз?

- Бирор бир футболчини ажратиб кўрсатиш қийин. Аммо ўтган ўйинда 8-рақамли футболчи (Фахад ал-Муваллад) майдонга тушганидан кейин рақибнинг ўйини кучайди. Умуман олганда жамоанинг ўзи хавфли.

- Жамоада йўқотишлар, жароҳатлар борми?

- Барча футболчилар соппа-соғ ва эртанги ўйинга тайёр.

- "Локомотив" ОЧЛдаги сўнгги икки ўйинни яхши бошлади. Бироқ якун хунук бўлмоқда. Бунинг сабабини нима билан изохлайсиз?

- Футболда ғолиблар чиройли ўйин кўрстагани эмас, киритган голлари орқали аниқланади. Саудиядаги ўйинда биз ўз вазиятларимиздан фойдалана олмадик. Рақибларда эса бунинг акси. Бу борада кўпроқ ишлашимиз керак.

- Ислом Тўхтахўжаев "Бухоро"га қарши ўйинда қатнашмаганининг сабаби нимада?

- У соғлом. Ҳеч қандай жароҳат йўқ. Биз таркибда ротация қилдик. Эртага у майдонга тушишини бугун ҳал қиламиз.

Сардор Мирзаев: - Эртага чиройли ўйин бўлишига ишонаман. Ғалаба бизга сув ва ҳаводек зарур. Олдимиздаги уй ўйиннинг иккитаси ўз майдонимизда бўлади. Шунинг учун ҳам ОЧЛ гуруҳ босқичини юқори нотада якунламоқчимиз. Мақсадимиз Гуруҳдан чиқиш. Эртага ғалаба қозонишга ҳаракат қиламиз.

- Саудия Арабистонидаги ўйинда бўш трибуналарда ўйин бўлди. Бу футболчига қанчалик таъсир ўтказади?

- Тўғрисини айтсам, чемпионатимиз орқали бунга ўрганиб қолганмиз. Водийларга борсак, кўплаб мухлислар тушади ўйинга. Саудиядаги ўйин эса ғалати бўлди. Мухлисларсиз ўйин темпи жуда паст бўлди деб ўйлайман. Барибир футбол мухлислари билан гўзал.

Рейтинг: +5   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика