Андреа Пирло: “Биринчи бўлимда кўпроқ гол ура олмаганимиздан афсусдаман”
21 сен 2020 08:45
Янгиликлар
Андреа Пирло: “Биринчи бўлимда кўпроқ гол ура олмаганимиздан афсусдаман”
“Ювентус” А Cерия 2020/21 йилги мавсуми 1-турида “Сампдория” устидан 3:0 ҳисобида ғалаба қозонди.
Учрашувдан сўнг туринликлар устози Андреа Пирло фикрлари билан бўлишди.
“Бизда биринчи бўлим яхши бўлди. Биринчи бўлимда кўпроқ гол ура олмаганимиздан афсусдаман. Ўйин сўнгига бориб, жисмоний тайёргарлигимиз паст эканлиги кўринди. Шунга қарамай ҳужум ва вазиятни назорат қилишда давом этдик. Жумладан, “Сампдория”нинг қарши ҳужумларини ҳам назоратда ушладик. Фработта яхши ўйин ўтказади. Алекс Сандро жароҳат олган, мен эса ўзини машғулотларда яхши намойиш қилган U-23 жамоасидан футболчи танладим. Уни майдонга тушираётганимда таваккал қиляпман деб умуман ўйламадим”, — дейди Пирло.
Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
ЖЧ-2026га қуръа ташланди. Барча гуруҳлар маълум!
Эшитдик-да! Кападзе Ўзбекистон терма жамоасидан кетди
Плей-офф: "Қўқон-1912" ва "Машъал" Суперлигада қолди
ЖЧ-2026. Ўзбекистон K гуруҳида: Роналду Ўзбекистонга қарши!
Фикрлар