UZ

Сўнгги янгиликлар

07:25Сербия терма жамоасининг собиқ футболчисини "Андижон"га ўтмоқда  0 03:10АПЛ. "Ливерпуль" "Сандерленд" билан дуранг ўйнади, "Челси" "Лидс"га ютқазди  14 03:08Италия кубоги. "Интер" "Венеция"ни аяб ўтирмади. "Наполи" пенальтилар сериясида ғалаба қозониб, кейинги босқичга чиқди  0 03:03Германия кубоги. "Бавария" "Унион"ни мағлубиятга учратиб, чорак финалга йўл олди  0 03:00Суперлига-2025. Мавсум давомида мураббийлар томонидан айтилган сара фикрлар   4 02:30АПЛ. "Арсенал" ўз уйида "Брентфорд"ни қийинчиликсиз мағлубиятга учратди  5 01:30"Барселона" кейинги ҳафта Гарсия билан узоқ муддатли шартнома имзолайди  0 01:00"Реал Мадрид" ва ниҳоят Ла Лигада ғалаба қозонди. Мбаппедан дубль  42 00:35Снейдер: "Мбаппе келаси йил "Олтин тўп"ни қўлга киритади, бунга деярли 100 фоиз ишончим комил"  3 00:17Мбаппе 2025 йилдаги 61-голини урди  5 23:26Кроос "Реал"нинг олдинги ва ҳозирги авлодини солиштириш ҳақида гапирди  1 22:59Вернер январдаёқ "Интер Майами"га ўтиши кутилмоқда  3 22:35Суперлиганинг ёшлардан иборат рамзий терма жамоаси эълон қилинди  2 22:05Гвардиола АПЛ чемпионлиги учун курашаётган жамоаларни баҳолади  4 21:35"Бунёдкор" жамоа легионерларидан бири расман клубни тарк этганини маълум қилди  5

Андони Ираола: "Сити"ни мағлуб этиш, "Реал"ни ютишга ўхшаб кетаркан" Янгиликлар

Андони Ираола: "Сити"ни мағлуб этиш, "Реал"ни ютишга ўхшаб кетаркан"

Андони Ираола "Ман Сити" устидан қозонилган ғалабадан (2:1) кейин таассуротлари билан ўртоқлашди.

"Борнмут" бош мураббийи бу ғалабани "Райо Вальекано"да ишлаб юрган даврида "Реал"ни ютганига ўхшатди.

"Ўхшаш. "Сити"ни енгиш, "Реал"ни мағлуб этишга нималари биландир ўхшаб кетаркан. Бундай беллашувларда сиз энг яхши ўйинингизни кўрсатишингиз зарур ва рақибда, аксинча, унчалик омадли куни бўлмаслигини кутишингиз керак бўлади.

Биз босимни ҳис қилишимиз керак эди ва учрашув охирида айниқса қийин бўлди. Мен жуда мамнунман, эътибор қаратишингизни истардим – "Сити"ни шунчаки ҳисобда мағлуб этиш битта масала, аммо улардан яхшироқ ўйин кўрсатиш бу буткул бошқа масала. Биз қўрқмасдан ҳаракат қилдик, имкони бўлганда прессинг уюштиришга уриндик ва зарур пайт ҳимояландик. Охирги 10 дақиқа айниқса хавфли эди. Босим жуда кучли эди", – деди "Борнмут" бош мураббийи "Sky Sports"га интервьюсида.

Рейтинг: +3   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика