"Андижон"да янги футболчи
02 авг 2013 12:29
Янгиликлар

"Андижон"да янги футболчи
Ўз олдига олий лигага чиқишни мақсад қилган "Андижон" иккинчи босқич ўйинларига таркибини кучайтиришга эътибор қаратмоқда.
Шу боис таркибга кун-ора янги футболчилар келиб қўшилаётганига гувоҳ бўлмоқдамиз. Хусусан куни-кеча бу жамоа таркибига Сардор Соибов келиб қўшилди. Айтиш керакки, бургутларнинг "Навбаҳор" билан ўтказган синов-назорат баҳсида Соибов ҳам иштирок этди.
Тезкор ярим ҳимоячи шу куни қанотлардан ажойиб рейдлар уюштириб стадионга келган ишқибозларда катта таассурот қолдирди.
22 йшли футболчи "Нефтчи" клуби тарбияланувчиси ҳисобланади. Хабарингиз бор, фарғоналиклар таркиби кучайтирилди. Айнан Соибов ҳаракат қиладиган чизиқда Мирзакамол Камолов билан Бахтиёр Ёқубовни ҳам бор эканлиги сабабли, "Нефтчи" мураббийлар штаби Сардорни Андижонга беришни маъқул кўришган кўринади.
Лекин ҳозирча расман Соибовни "Андижон"да тўп суриши аниқ бўлмади.

Фикрлар