UZ

Сўнгги янгиликлар

00:49"Интер" Депайга таклиф юборди  3 00:22Дуглас Коста "Флуминенсе"ни тарк этди  3 23:45Куртуа — жирафа, Рюдигер — псих, Менди — генерал. "Реал Мадрид" футболчилари бир-бирларини қандай чақиришади?  4 23:28"Барселона" Фликни бош мураббий сифатида таништирди  12 23:01Ўзбекистонлик ўсмирлар Японияни тор-мор этди  8 22:44Париж-2024. Ўзбекистон ОТЖ легионери терма жамоа ихтиёрини вақтинчалик тарк этди  18 22:22Ўртоқлик ўйини. Бразилиялик футболчини кўрикдан ўтказаётган "Динамо" "Бунёдкор"ни мағлуб этди  6 22:05"Ювентус" ўз футболчисини "Борнмут"га 18 миллион еврога сотади  1 21:48"Реал" Кепа эвазига Лунинни "Челси"га қўйиб юборишга тайёр  2 21:31Гвардиола "Реал Мадрид" футболчилари "Олтин тўп"га фаворит эканлигини айтди  20 21:14Франциянинг 6 карра чемпиони профессионал клуб мақомидан маҳрум қилинди  5 20:57УEФА Евро-2024 ўйинларида мухлисларни ирқчилик ва камситувчи хатти-ҳаракатлари учун етти давлатни жаримага тортди  3 20:30Назорат учрашуви. Ўзбекистон U-21 терма жамоаси Суперлига клубига ютқазди  2 20:13Париж-2024. Рақиб футбол жамоаси машғулот майдонига дрон учирган мамлакат ходимлари турнирдан четлатилди  0 19:55Азмун БАА клубига ўтади  13

"Андижон" иккинчи босқичга тайёр Янгиликлар

"Андижон" иккинчи босқичга тайёр

12 август куни биринчилик баҳсларида иккинчи босқич учрашувларига старт берилади.

Бу эса олий лига йўлланмаси учун асосий кураш бошланаётганидан далолатдир. Жамоамиз иккинчи босқич ўйинларига 20 кун мобайнида тайёргарлик кўрди. Машғулотлар асосан Андижонда олиб борилди.

Ўқув-машғулот йиғини давомида андижонликлар 4та назорат учрашувида майдонга тушдилар. “Нефтчи” ўринбосарларига қарши кечган баҳсда имконият бой берилди. “Навбаҳор” билан ўтган ўртоқлик ўйинида кучлар тенг келди – 1:1. “Косонсой” жамоаси 4:1 ҳисобида мағлуб этилган бўлса, сўнгги ўйин Алексей Евстафеев бошчилигидаги ёшлар терма жамоасига қарши ўтказилди. Бу баҳсда 1:1 ҳисоби қайд этилди.

Йиғин мобайнида бош мураббий Азамат Абдураимов бир қатор янги ўйинчиларни синовдан ўтказди. Якунда Сардор Соипов (“Нефтчи”), Тоҳир Маҳмудов (“Сурхон”), Ғиёс Комилов (“Хотира-79), Акром Комилов (“Бунёдкор”) ва Улуғбек Усмонов иккинчи босқични “Андижон” сафида ўтказишадиган бўлди. Асилбек Мансуров, Анвар Абдуқодиров ва Улуғбек Норқобилов сингари футболчилар кўрикдан ўта олишмади. Умуман олганда биринчи босқичдан кейин “Андижон”ни Александр Лупашко, Темур Ҳакимов, Шаҳбоз Жумабоев, Аскер Нажафалиев ва Хондамир Юлдашев тарк этишди. Шунга қарамай, Абдураимов уларнинг ўрнини муносиб номзодлар билан тўлдира олди.

Ўз олдига олий лигага қайтиш мақсадини қўйган “Андижон” жамоаси учун ҳал қилувчи баҳслар бошланмоқда. Иккинчи босқичга эса жамоа тайёр.
Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика