UZ

Сўнгги янгиликлар

11:12Расман: Шаҳзод Азмиддинов - “Андижон” футболчиси  1 11:02Расман: ️Ҳамидулло Абдунабиев — ️ОКМК футболчиси  0 10:23Сон Хён Мин фаолиятини АҚШда давом эттиришга яқин  2 09:50Зайниддин Тожиев Пролига жамоасида иш бошлади  2 09:14"Бухоро" беш нафар футболчини рўйхатдан ўтказди  2 08:40"Пахтакор" футболчисини "Динамо"га ижарага берди  3 08:09ОКМК ҳужумчиси иккинчи даврани водийда давом эттиришга яқин  0 07:402026 йилги жаҳон чемпионатига қуръа ташлаш маросими қаерда ва қачон бўлиб ўтиши маълум  6 00:47Мбаппе "Реал"да 10-рақамнинг янги эгасига айланди  3 00:01Расман: "Манчестер Сити" "Бёрнли"дан дарвозабон сотиб олди  3 23:40"Челси" Кукурельяга янги шартнома таклиф қилади  0 23:17Луис Диас қачон "Бавария" футболчиси сифатида таништирилиши маълум бўлди  1 22:52Расман: "Насаф" нигериялик футболчи билан шартнома имзолади  5 22:40Турғунбоев "Пахтакор"да қайси рақамни танлади?  4 22:15Расман: "Навбаҳор" бразилиялик футболчи билан шартнома имзолади  9

Андижон вилояти ҳокими клуб вакиллари билан учрашди Янгиликлар

Андижон вилояти ҳокими клуб вакиллари билан учрашди

Теглар :  Андижон
Кеча Андижонда, касаба уюшмаларининг анжуманлар залида вилоят ҳокими йиғилиш ўтказди.
Унда «Андижон» жамоаси раҳбарияти, мураббийлар штаби, футболчилар, «УзДонгЖу» жамоаси вакиллари ва вилоятдаги футболга ихтисослаштирилган мактаб интернати раҳбари, мураббийлар, ёш ўсмир футболчилар ҳамда ишқибозлар клуби фаоллари иштирок этди. Бундан кўзланган мақсад, ортда қолган 2016 йилда йўл қўйилган хатолар, «Андижон» жамоасининг олий лигани тарк этгани умуман клубнинг қониқарсиз натижаси ҳақида сўз борди. Эндиликда ушбу йўл қўйилган хатоларни бошқа такрорламасликка, вилоят футболи инфратузилмасини янада мустаҳкамлаш учун жиддий иш олиб бориш кераклиги, белгиланган йиллик бюджетдан тўғри ва аниқ дастур асосида фойдаланиш тўғрисида Андижон вилояти ҳокими Шуҳратбек Абдураҳмонов қаттик куюниб гапирди.

2017 йилда «Андижон» жамоасини кучлилар сафига қайтиши ниҳоятда муҳим эканлиги ҳам таъкидлаб ўтилди. Шунингдек вилоят ҳокими йиғилишда болалар футболида мустаҳкам пойдевор қуриш, маҳаллий футболчилар билан кўп йиллик шартномалар имзолаш, улар учун ҳар томонлама қулай шароитларни яратиб бориш, келгусида «Андижон» жамоаси учун замонавий тарзда қароргоҳ барпо этиш ва бу устида яқин орада қурилиш лойиҳасини ишлаб чиқиш лозимлигини тегишли масъул ҳодимларга вазифа қилиб белгилаб берди.



Йиғилишда вилоят футбол федерацияси биринчи вице-президенти Азизбек Сулаймонов, «Андижон» ФК вице-президенти Жаҳонгир Мадихонов ҳам сўз олиб ўз фикрларини билдириб ўтди.

Қолаверса «Футболга ихтисослаштирилган мактаб интернати» тарбияланувчилари номидан Абдувоҳид исмли иқтидорли футболчи ҳам берилган имкониятдан фойдаланиб сўзга чиқар экан, 2016 йилда бир нечта мусобақаларда ғолиблик нашидасини суришгани, келгусида энг асосийси «Андижон» ва «УзДонгЖу» жамоаси учун муносиб профессионал футболчи бўлиб етишишига вада бериб, бунинг учун машғулотда ўз устиларида жиддий ишлашларини айтиб ўтди.



Ишқибозлар фаоллари номидан Нодирбек Тўйчиев ҳам сўзга чиқиб, вилоят ҳокимига футболга қаратаётган эътибори ва кўрсатаётган амалий ёрдами учун мухлислар номидан миннатдорчилик билдирган холда жамоани ҳар қандай холатда қизғин қўллаб-қувватлашларини айтиб, клуб ривожи йўлида ўз таклифларини билдириб ўтди.
Вилоят ҳокими эндиликда ҳафтанинг маълум бир кунида футбол соҳасида фаолият юритаётган вакиллар билан учрашув ташкил этиш борасида таклиф киритиб, қишлоқ ва туманларда  оммавий футболни ривожлантириш, ёшлар иштирокида турли ҳил мусобақаларни ташкил этиш борасида ҳам таклифларни ўртага ташлади.
Шу тариқа ишчан ва самимий руҳда кечган йиғилиш ўз якунига етди.
Рейтинг: +5   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика