

Келаси ҳафта биринчи лигада иккинчи давра ўйинлари старт олади. Ўз олдига элитага чиқишни асосий мақсад қилиб қўйган “Андижон” иккинчи даврага астойдил ҳозирлик кўрмоқда. Усмон Тошев бошқарувидаги “бургутлар” жума оқшомида ўқув-йиғин чоғидаги сўнгги синов-назорат учрашувини ўтказди. Бу сафарги рақибимиз маҳаллий – “УзДонгЖу” жамоаси бўлди. Гарчи ўртоқлик учрашуви мақомидаги баҳс бўлсада, ўйин ҳақиқий дербига мос тарзда ўтди дейиш мумкин. Тажриба ва маҳорат бобида анчагина устун бўлган “Андижон” якунда 3:1 ҳисобида ғалаба қозонди. Асосийси баҳс мобайнида ҳар иккала жамоа мураббийлари ҳам қўл-остидаги футболчиларнинг имкониятларини яна бир бор кўздан кечириб олди.
04.08.2017 йил
Назорат учрашуви.
“Андижон” – “УзДонгЖу” 3:1.
Бўстон. “БЎФМ” стадиони.
Ҳакам: Шамшир Қўлдошев.
Голлар: Акмал Холматов, Иброҳим Отахонов, Мақсуд Маҳмудов – Озодбек Комилов (пен).
“Андижон”: Акмал Ортиқов, Равшан Асланов, Фарҳод Бекмуратов, Фурқат Ҳасанбоев, Абдулазиз Ёқубов, Акмал Холматов, Иброҳим Отахонов, Собир Ҳамидов, Аваз Олимжонов, Анвар Бердиев, Фирдавс Асадов.
Захирадан тушганлар: Дилмурод Маҳмудов, Қаҳрамон Маҳамаджонов, Бахтиёр Қосимов, Фаррух Бекмуратов, Алишер Абдувоҳидов, Рафик Каримов, Жаҳонгир Маҳсудов, Шаҳбоз Жумабоев, Ойбек Нурматов, Мақсуд Маҳмудов, Фаррух Мирзаев.
“УзДонгЖу”: Дилмурод Мамаюсупов, Жўрабек Ёқубов, Асрор Раҳмонов, Азиз Қаюмов, Азиз Маҳмудов, Феҳруз Солоҳиддинов, Ойбек Аҳматов, Баҳодир Қодиров, Асилбек Азизов, Суҳроб Нўъмонов, Озодбек Комилов.
Захирадан тушганлар: Илёс Исмоилов, Абдураҳмон Комилов, Усмонали Исмоналиев, Солоҳиддин Солоҳиддинов, Ислом Ўрмонов...
"Андижон" матбуот хизмати.



