UZ

Сўнгги янгиликлар

17:38"Қўқон-1912" 8 йиллик танаффусдан сўнг Ғузорда ғалаба қозона оладими?  0 17:31Суперлига. ОКМК - "Қизилқум". Таркиблар маълум  0 17:00Суперлига. "Навбаҳор" кетма-кет 4 ўйиндан бери "Андижон"ни ютолмаяпти  0 16:39АПЛ клублари А Серия клубларига қараганда 500 баравар кўп (!) пул сарфлади  3 16:12Испания футбол федерацияси "Барселона" АҚШда ўйин ташкил этишига рози. Энди УЕФАнинг рухсати керак  1 15:44Мали U-17 Ўзбекистон U-16 терма жамоаси дарвозасини 5 марта ишғол қилди  18 15:32Рустам Акрамов хотирасига бағишланган мусобақа бўлиб ўтди  0 15:18ОФК Чақирув Лигаси саралаши. "Фальконс" "Тайчун"дан устун келди, ўзбекистонлик ҳужумчидан дубль!  1 14:50"Сўғдиёна"да синовли саҳифалар старти — Иван Бошковични олдинда нималар кутяпти? У ёзда жамоани кучайтира олдими?  2 14:27Расман: ПСЖ украиналик ҳимоячи трансферини эълон қилди  1 14:05"Пахтакор-79" хотирасига ҳурмат бажо келтирилган, жамоалар дурангга рози бўлган "Динамо" – "Пахтакор" баҳсидан ГАЛЕРЕЯ  0 13:31"Андижон" – "Навбаҳор" ўйинини ким шарҳлаши маълум  26 13:01"Хоразм" билан ўйинда "Бухоро"ни ким бошқариши маълум  2 12:35ОФК Чақирув лигаси. Ўзбекистонлик ҳакамлар Сурия ва Бангладеш жамоалари ўртасидаги учрашувда ишлайди  0 12:13Игорь Сергеев: "Ҳакамларга ўйин борасида жиддий саволлар бор. "Пахтакор-79" билан боғлиқ фожиани унутмаслик лозим"  3

"Андижон" қисқа муддатли таътилга чиқди Янгиликлар

"Андижон" қисқа муддатли таътилга чиқди

"Бургутлар"нинг навбатдаги йиғини якунига етди.

Фарғона шаҳрида ўтказилаётган "Хоким Кубоги" турнирида иштирок этган "Андижон" ўз гуруҳида кейинги босқичга чиқа олмади. Хабарингиз бор, кеча Александр Хомяков жамоаси ПРО-Лига вакили "Турон" билан нурсиз дуранг қайд этди.

Шундан сўнг жамоа аъзолари уч кунлик таътилга йўл олди. Таркибда жиддий ўзгаришлар йўқ. Бунгача жамоа кўригида бўлган тожикистонлик ҳимоячи Ойбек Абдуғаффаров ўзидан илиқ таассурот қолдирмагани сабабли ортга қайтиб кетди. Ҳозирда 25 ёшли футболчи "Хўжанд" машғулотларида иштирок этаётганини айтиш лозим. Ундан ташқари, Латвиянинг "Вентспилс" жамоасидан кўрикка таклиф этилган ярим ҳимоячи Роман Мацкевичга ҳам жавоб бериб юборилди. Украиналик Дмитро Зозуля эса уйига бориб келиш учун мураббийлардан рухсат олган ва марказий ҳимоячи 7 февраль куни "Андижон" таркибига келиб қўшилиши кўзда тутилган. Катта эҳтимол билан Зозуля бу йилги мавсумни андижонликлар таркибида ўтказади.

"Бургутлар" чемпионат стартига қадар пойтахтда шуғулланишни режалаштирган. У ерда яна бир нечта синов-назорат учрашувлари ташкил этилади.

Рейтинг: +4   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика