"Андижон" 12та ўйинда умуман гол ура олмаган легионер ҳужумчи билан хайрлашди
Narzulla Saydullayev
19 сен 2020, 21:35
Мавсум бошида жамоа ҳужум чизиғини кучайтириш мақсадида молдовалик ҳужумчи Артём Литвяков билан шартнома имзолаган эди.
Футболчи ярим мавсум давомида 12 учрашувда майдонга тушиб, гол уришга эриша олмади. Жамоа раҳбарияти Литвяков билан келишган ҳолда шартномани бекор қилди.
Артём Литвяковнинг келгуси фаолиятига омад тилаймиз!", - деб ёзади "Андижон" матбуот хизмати.