

Томонлар футболчининг келажагини муҳокама қилишди.

"Don Diario" хабарига кўра, мураббий дарвозабонни "Реал" билан янги шартномага лойиқ деб ҳисобламоқда. У Лунинни кетиш фикридан қайтармоқчи.
Лунин жорий мавсум мадридликлар сафида 20 та ўйинда иштирок этди. Дарвозабон 16 та гол ўтказиб юборди ва 9 та ўйинда дарвозаси дахлсизлигини сақлаб қолди. 25 ёшли дарвозабоннинг амалдаги шартномаси 2025 йилнинг июнигача мўлжалланган.


