

Манбага кўра, “Эвертон” устози Карло Анчелотти тез орада “Реал”га қайтади. Италиялик мадридликлар билан 2024 йилгача шартнома имзолайди. Шунингдек, “Эвертон” мураббийлар штабидаги ёрдамчиси бўлган ўғли Давиде ҳам унга қўшилади.
Бундан ташқари, “Реал” тез орада директорлар кенгашининг янги аъсоси ҳақида хабар қилиш билан бирга охирги йилларда “Интер”да Антонио Контега кўмаклашиб келган Антонио Пинтуснинг фитнес мураббийи сифатида Мадридга қайтишини эълон қилади.


