

Ўйин якунланганини билдирувчи хуштакдан сўнг, португалиялик мутахассис майдонга чиқди ва қўлини қулоғига қўйиб, "Ювентус" мухлисларига мурожаат қилди. Моуринью шу йўл билан ишқибозлар ҳақоратларига жавоб берди.
"Футболда ҳар бир ишимиз учун жавоб берамиз. Бироқ 90 дақиқа давомида ҳақорат эшитиш ҳеч кимга ёқмайди. Моуриньюнинг қарорини тушунаман. Унинг ҳаракати қўполлик деб ўйламайман. Италия маданиятида ҳақорат жиддий муаммо ҳисобланади. Гап фақат "Ювентус" мухлислари ҳақида кетмаяпти. Бунақаси Неапол ва Миланда ҳам рўй берган" - дейди Анчелотти.



