Анчелотти Мбаппенинг Ла Лигадаги омадсиз старти ҳақида гапирди

Administrator
28 авг 2024, 22:35
Мураббийни бу ҳозирча хавотирга солмаяпти.

"Реал Мадрид" клуби бош мураббийи Карло Анчелотти жамоага янги қўшилган Килиан Мбаппенинг гол ура олмаётгани ҳақида гапирди.

– Мбаппе ҳали ҳам мослашиш жараёнини бошдан ўтказяптими?

- Ҳа, ривожланяпти ҳам. Килиан ўз устида ишламоқда, жараён яхши кетмоқда. Адаптация жараёни ҳам ижобий бўлмоқда.

– Килиан Мбаппенинг Ла Лигада гол ура олмаётганидан хавотирдамисиз?

– У охирги марта 14 август куни гол урди. Бор йўғи икки ҳафта ўтди. Хавотирга умуман ўрин йўқ. Килиан гол уришни истамоқда, бу аниқ. У албатта гол уради.


Маълумот учун, Килиан Мбаппе ушбу мавсум бошида эркин агент сифатида "Реал" таркибига келиб қўшилганди.

Ўхшаш янгиликлар


AdministratorМуаллиф
Манба: AS