UZ

Сўнгги янгиликлар

19:44Al Ain Cup. Ўзбекистон - Эрон. Асосий таркиблар маълум  16 19:25U-17 ЖЧ. Ўзбекистон Италияга ютқазиб, иштирокини нимчорак финалда якунлади  372 19:13Рейндерс: "Мен ЖЧ-2022ни диванда томоша қилганман. Бу сафар бутунлай бошқача бўлиши аниқ"  0 18:48Ўзбекистон U-23 терма жамоаси Хитой билан муроса кўчасини танлади  4 18:20U-17 Жаҳон чемпионати. Ўзбекистон 1/4 финалга чиқса, тўпурарларимиздан бири майдонга туша олмайди  7 18:04Расмий хабар: "Андижон" Максим Шацких билан хайрлашди  34 17:33Трамп: "ЖЧ-2026 мисли кўрилмаган даражада муваффақиятли ўтиши учун барча нарсани ишга солиш ҳақида кўрсатма бердим"  1 16:55Украиналик сўконғич мураббий қирғиз клубидан бўшатилди  5 16:07АПЛ клуби Левандовскига шартнома таклиф қилди  7 15:38"Бавария" футболчиси жароҳатдан фориғ бўлди  2 15:11"Манчестер Юнайтед" ҳужумчиси 1 ойни майдон ташқарисида ўтказади  1 14:39"Насаф" "Динамо" етакчисига даъвогарлик қилмоқда  17 14:17"Динамо" назорат ўйинида 7:0 ҳисобида ютди  1 14:14Фабио Каннаваро U-17 ЖЧдаги Ўзбекистон – Италия тўқнашуви ҳақида: "Менинг порлоқ бугуним ва менинг тарихим"  11 13:52Осиё кубоги-2027 саралаши. Тожикистон сафарда йирик ғалабага эришди  3

Ана холос! Суперлига учун курашаётган "Нурафшон" 1-лигага тушиб кетиши мумкин Янгиликлар

Ана холос! Суперлига учун курашаётган "Нурафшон" 1-лигага тушиб кетиши мумкин

Теглар :  "Нурафшон"
Эртага 16 ёшгача бўлган ўсмирлар ўртасида Ўзбекистон чемпионатига старт берилади.

Мазкур мусобақада 20 та жамоа иштирок этиши керак. Бироқ, ташкилотчиларнинг режаларида ўзгариш юзага келадиган кўринади. 

Бухоронинг "Нурафшон" клуби бугун ЎзПФЛга хат юбориб, U-16 жамоаси мазкур мусобақада иштирок этмаслигини билдирган. Championat.asia'га маълум бўлишича, бухороликлар бунга мавжуд молиявий муаммоларни рўкач қилиб кўрсатмоқда.

Бир қарашда ўзбек футболидаги одатий ва оддий муаммодек кўриняпти. Лекин, бу қарор Бухоро вилояти бош жамоасининг тақдирига жиддий таъсир қилиши мумкин.

"Нурафшон" айни пайтда Суперлига плей-офф босқичига йўлланма олиш учун "Олимпик" билан курашяпти. Гап шундаки, бухороликлар бу йўлда муваффақият қозонса ҳам, U-16 жамоаси республика биринчилигида қатнашмаган тақдирда Ўзбекистон чемпионатининг юқори дивизионида иштирок этиш ҳуқуқидан маҳрум бўлиши мумкин. 

Чунки "Нурафшон" бу орқали "Клубларни лицензиялаш регламенти"нинг "А" тоифадаги мезонини бузиб қўяди.

13-боб

"Ёшлар жамоалари" мезонининг "d" банди:

"10 ёшдан кичик тоифадаги жамоадан ташқари қолган барча ёшлар жамоалари ЎзПФЛ томонидан ўтказиладиган миллий миқёсдаги расмий мусобақаларда иштирок этиши шарт".

Маълумот учун, ушбу мезон мажбурий градатация этиб белгиланган. Бу талабни бажармаган клубларга ЎзПФЛ ёки ОФКнинг клублар миқёсидаги мусобақаларига қатнашиш учун Лицензия берилмайди. Бундай ҳолатда "Нурафшон" Суперлигада иштирок этолмаслиги аниқ ёки Биринчи лигага тушириб юборилиши мумкин.

Бу масалага ойдинлик киритиш мақсадида ЎзПФЛнинг Клубларни лицензиялаш ва халқаро алоқалар бўлими билан боғландик. 

"Келаси йилда лицензия оладиган клубларимиз сони кескин кўпаяди. Улар орасида "Нурафшон" ҳам асосий даъвогарлардан бири. Чунки клуб ўз олдидаги талабларни бирин-кетин бажариб келмоқда. Бироқ, эртага старт оладиган турнирда иштирок таъминланмаса, бу масала қийинлашиб кетади. Ҳаттоки, унга нисбатан санксия қўлланиб, Биринчи лигага тушириб юборилиш эҳтимоли ҳам бор", деди ташкилот масъули.

Таъкидлаш лозимки, "Нурафшон"даги молиявий муаммолар масаласи кеча ёки бугун пайдо бўлиб қолгани йўқ. Сентябрь ойида жамоанинг баъзи ходимлари иш ташлаш даражасига етиб борган эди. Аввалроқ сайтимизга интервью берган Усмон Тошев эса жамоа тизимида барча нарса изидан чиқиб кетгани, клубдан фақат ном қолгани ҳақида гапирганди.

Умид қиламизки, "Нурафшон" раҳбарияти 11 ноябрга қадар бу муаммони ҳал қилади ва барчаси клуб учун яхшилик билан тугайди. Акс ҳолда, Суперлига учун ҳаракат қилгани фойдасиз.

Мақола: Самарқанддаги чемпионат "қоғозда" ўтказилдими? 

Муаллиф :
Рейтинг: -4   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика