UZ

Сўнгги янгиликлар

23:46Инсинье собиқ жамоасига қайтди  0 23:14"Милан" футболчиси "Рома"га ўтиши мумкин  0 22:58Ҳусанов 2-ўринда: ЕЧЛнинг умумий гуруҳ босқичидаги энг тезкор футболчилар маълум қилинди  10 22:33"Манчестер Сити" Оскар Боббни сотиб юборди  1 22:16Флик: "Барселона"нинг мақсади - барча совринларни ютиш"  4 21:50Ўзбекистон U-17 Хитойни мағлуб этди  2 21:35Расман: "Барселона" Фермин билан шартномани узайтирди  1 21:13"Ювентус" колумбиялик юлдузни олиб келмоқчи  1 20:42Ўзбекистон терма жамоаси "Урарту"ни мағлуб этди  31 20:26Каррагер "Ливерпул"нинг Чемпионлар Лигасидаги имкониятлари ҳақида баёнот берди  1 19:34Стерлинг ЕЧЛда иштирок этаётган 7 клуб билан музокаралар олиб бормоқда  0 19:33"Металлург" Про лига талабларини бажариш устида ишламоқда  1 19:05Хитойда "катта тозалаш": келишилган ўйинлар можароси сабаб ўнлаб клублар жазоланди  1 18:37Футзал бўйича Осиё Кубоги. Ўзбекистоннинг гуруҳдоши Япония Тожикистонни ютиб, плей-оффга йўл олди  8 18:06"Пахтакор ФМ" Про лигада иштирок этади  7

Самарқанддаги чемпионат "қоғозда" ўтказилдими? Янгиликлар

Самарқанддаги чемпионат "қоғозда" ўтказилдими?

6 ноябрь куни таниқли журналист Фарҳод Норбўтаев шахсий блогида қолдирган пости орқали Самарқанд ФА ходимларининг "тинчини бузди".

У 2008-2009 йилда туғилган болалар ўртасидаги Самарқанд вилоят чемпионатининг "қоғозда" ўтказилгани ва давлатга қарашли футбол мактаблари натижалари "кўтариб" кўрсатилганидан норози бўлган.

Дарҳақиқат, Самарқанд ФА телеграм каналида эълон қилинган якуний турнир жадвали одамни жуда ажаблантириб, Норбўтаевнинг сўзлари тўғрилигига ишора қилади. Шу туфайли ўртада юзага келган саволларга вилоят ассоциациясининг Болалар футболи бўлимига масъул Музаффар Исматовдан жавоб олдик.

1. Баъзи ота-оналар чемпионат охиригача иштирок этамаган жамоалар ҳам якуний жадвалга қўшилиб, давлатга қарашли футбол мактабларининг натижаси "кўтариб" кўрсатилганидан шикоят қилмоқда.

Жавоб: 8-тургача чемпионатимиз ажойиб тарзда ўтаётган эди. Карантин кучайтирилган даврдан кейин жамоалар бирин-кетин чиқиб кета бошлади. Регламента кўра, мавсумнинг 50% ўйинларини ўтказиб бўлган жамоанинг натижалари бекор қилинмайди. Аксинча, қолган ўйинларда техник мағлубият ёзилади. Болалар футбол ўйнайман деб турса, уларни қайтариб юбора олмаймиз.  Чемпионат охиригача иштирок этмаган жамоаларнинг "ота-оналари" қоидалар билан яхшироқ танишишлари керак. 2 та ўйинга келмаган жамоа, 3-сига келади.

2. 17 жамоа иштирок этган мусобақанинг форматига кўра 1 мавсумда 128 та учрашув ўтиши керак. Жадвалдаги мағлубиятлар устуни эса 136 тани кўрсатяпти (Умумий ўйинлар сонидан 8 та кўпроқ).

Жавоб: Юқорида ўйинга келмаган жамоаларга техник мағлубият ёзилиши ҳақида айтдим. Шундай ўйинлар бўлдики, ҳар 2 томон баҳсга келмади. Шундай ҳолатларда иккала томонга ҳам мағлубият ёзилгани туфайли жадвалда тушунмовчилик юзага келди.

3. Мусобақада 1-ўринни эгаллаган "Академия-2008" жамоаси 100 фоизлик натижа билан барча ўйинлари ютгани айтилган. Лекин 23 август куни эълон қилинган жадвалда мазкур жамоа бир бор мағлуб бўлганини кўришимиз мумкин.

Жавоб: Бу ҳолатга аниқлик киритдик. Эътибор қилсангиз, чемпионатда академиянинг 2 ёш тоифасидаги жамоаси қатнашди. Август ойидаги жадвалда 2009 йилларнинг мағлубияти 2008'ларга кетиб қолган. Кейинчалик бу хато бартараф қилинди. "Академия-2008" мусобақадаги барча учрашувларни ютган.

4. Мусобақада урилган голларнинг умумий сони ўтказиб юборилганлар устунидаги билан бир хил бўлади. Лекин жадвалда тафовут бор: 231 - 219. 

Жавоб: Менимча, ўша жадвални тайёрлаган график дизайнер рақамларни чалкаштириб юборган бўлиши мумкин. Бу ҳолатни ўрганиб, хатоларни бартараф қиламиз ва якуний жадвални эълон қиламиз.

5. Футболни 2 жамоа ўйнагани боис жадвалидаги дуранглар қаторида ҳеч қачон тоқ рақам турмайди. Самарқанд ФА эълон қилган жадвал турнирда 17 та дуранг қайд этилганини кўрсатяпти.

Жавоб: Юқорида айтганимдек, жадвални тайёрлаган ходимимиз рақамларни чалкаштириб юборган бўлиши мумкин. Эртагаёқ барча хатоликларни бартараф қилиб, баёнот берамиз.

Бизнинг эшикларимиз барча учун очиқ, ҳамма билан мулоқотга тайёрмиз. Исталаган ота-она ёки мураббий келса, тўғри тушунтириш берар эдик. Барча учрашувларнинг протоколлари бор.

Хуллас, юқоридаги жадвал бўйича яна бир талай саволлар бор. Умид қиламизки, масъуллар тез орада бу бўйича расмий баёнот бериб, мавзуни ёпишади.

Мақола→ Черан "Навбаҳор" ва "Нурафшон"ни "севади"

Муаллиф :
Рейтинг: +7   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика