Аморим қайдномадан тушиб қолаётган Рэшфорд ҳақида гапирди
27 янв 15:13
Янгиликлар
Аморим қайдномадан тушиб қолаётган Рэшфорд ҳақида гапирди
"Манчестер Юнайтед" бош мураббийи Рубен Аморим "Фулхэм"га қарши ўйинда вингер Маркус Рэшфорднинг қайдномада бўлмаганига изоҳ берди.
МЮ АПЛнинг 23-турида меҳмонда ғалаба қозонди (1:0).
"Сабаб ҳар доим битта – машғулотлар. Футболчи ҳаётда ўзини ҳар куни тўғри тутиши, барча майда-чуйдаларгача эътибор бериши керак деб ҳисоблайман. Агар ҳамма нарса аввалгидек қолса, мен ҳеч нарсани ўзгартирмайман. Вазият ҳар бир футболчи учун бир хил – агар у тўлиқ куч билан ишлаётган ва ҳамма нарсани тўғри бажараётган бўлса, исталган одамдан фойдаланишимиз мумкин. Захира ўриндиғида тезкор ўйинчилар етишмаётганини сезаётган бўлсангиз керак. Лекин бор кучини сарфламайдиган футболчидан кўра, дарвозабонлар мураббийи Жоржени қайдномага киритганим маъқул", – деди Аморим.
Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
Элит ОЧЛ. "Насаф" меҳмонда "Шабаб Ал Аҳли"га йирик ҳисобда мағлуб бўлди
ОЧЛ-2. Ҳакамга тиббий ёрдам кўрсатилган ўйинда "Андижон" 3-марта 0:0 ҳисоби қайд этди. Бу галги рақиб – "Ал Ҳалдия"
Арда Гюлер: "Алонсо дарвозада турасан деса, қўлқоп сотиб оламан"
ЕЧЛ. "Барселона" "Эл Класико"дан аввал "Олимпиакос"ни йирик ҳисобда таслим этди
Фикрлар