

"Шунчаки ғалаба қозонишни хоҳлайман, бунда Рождествонинг аҳамияти йўқ. Мен ҳам мухлислар каби жуда хафаман, лекин нима қилиш кераклигини биламан. Бироқ бунинг учун баъзи муаммоларни босқичма-босқич ҳал қилишимиз ва барча саволларга жавоб топишимиз керак бўлади. Биз бу учун курашамиз", – деди мураббий.
"Манчестер Юнайтед" Англия Премьер-лигасининг 17-туридан сўнг 22 очко жамғариб, 13-ўринда бормоқда. "Қизил иблислар" Рождество байрамини 1989/90 йилги мавсумдан бери биринчи марта жадвалнинг қуйи ярмида кутиб олмоқда.



