

АПЛнинг 20-тури доирасидаги баҳс 5 январь куни 21:30да старт олади.
"Биз сўнгги икки кунни машғулотларга бағишладик. Ҳолатни ҳисобга олсак, бу бизга ёрдам бериши керак. Ҳа, биз кўп ютқазяпмиз, устига-устак олдимизда мавсумнинг энг яхши жамоасига қарши ўйин бор. Биз машғулотлар орқали ўйинимизни яхшилашимиз керак.
Футболда бир ўйинда исталган иш бўлиб кетиши мумкин. Мавсум ҳақида гапирадиган бўлсак, энг кучли жамоа чемпион бўлади. Айни пайтда улар биздан кучли, лекин биз ғалаба учун ўйнаймиз", - деди Аморим.



