UZ

Сўнгги янгиликлар

11:30"Қизилқум" мавсумни Самарқандда бошлайди, "Динамо" ўз уйида тўп тепади  0 11:10Забиҳилло Ўринбоев фаолиятини собиқ жамоаларидан бирида давом эттириши мумкин  2 10:49Расмий хабар: "Сўғдиёна" 32 ёшли нигериялик ҳужумчи билан шартнома тузди  7 10:17«Реал Мадрид» МЮ анча вақтдан бери қизиқаётган футболчи билан шартнома тузмоқчи  3 09:45Игорь Сергеев «Пахтакор»га қайтмоқдами? Ҳужумчининг ўзи бунга жавоб берди  16 09:14«Динамо»нинг яна бир тўпурар футболчиси жамоани тарк этиши мумкин  2 08:40Яқинда шартномасини узайтирган Шомуродов «Рома»ни тарк этишга яқин  11 08:13«Ливерпул»га ПСЖ ҳужумчиси керак  3 07:35Ўтган мавсум «Сўғдиёна»да ўйнаган футболчи янги мавсумни «Қўқон-1912»да давом эттириши мумкин  0 00:42"Манчестер Юнайтед" трансферлар учун 230 млн евро ишлатишга тайёр. Бу пул кимларга сарфланади?  13 00:08Алекс Фергюсон Роналдуни йиғлатгани ҳақида билармидингиз?  8 23:35Деярли барча футболчилари билан хайрлашган "Металлург" черногориялик ҳужумчисини трансферга қўйди  7 22:45"Реал" нимадан норози?  6 22:15Энцо Мареска: "Манчестер Сити" соврин учун курашга қайтади"  0 21:41Расман: "Навбаҳор" собиқ футболчисини ортга қайтарди  2

Америкага кетиш сабаби, Қозоғистон чемпионати даражаси, “Аделаида Юнайтед”га тарихий голни урган Алибобо Раҳматуллаев билан суҳбат Янгиликлар

Америкага кетиш сабаби, Қозоғистон чемпионати даражаси, “Аделаида Юнайтед”га тарихий голни урган Алибобо Раҳматуллаев билан суҳбат

Биламизки, ҳал қилувчи паллаларда мухлисларга биргина гол билан ёрқин лаҳзаларни туҳфа этган ўйинчилар бир умр ёддан чиқмайди.

Шундай футболчилардан бири, ўз вақтида «Бунёдкор»даги ажойиб ўйинлари билан танилган Алибобо Раҳматуллаевдир. Ҳозирда Қозоғистон чемпионатида ҳаракат қилаётган футболчини суҳбатга чорладик ва ўзимизни қизиқтирган саволлар билан юзландик.

- Одатда диққат марказидан ғойиб бўлиб қолган футболчилар ҳақида турли гап, сўзлар ва шубҳалар тарқали табиий ҳол ҳисобланади. Сиз ҳақингизда ҳам миш-мишлар болалагани ҳақиқат. АҚШда тадбиркорлик билан шуғулланаётганингиз ҳақида хабарни эшитгандик. Кейин билсак сиз Қозоғистон чемпионати қуйи лигасида тўп тепаётган экансиз...

- АҚШга бориб келганим рост. Иккинчи лигасида маълум муддат ўйнадим. Дўстларим чақиришди, уларга ёрдам бердим. Бир давра Виктор Кумиков бошчлигидаги АГМК жамоасида бир давра ҳаракат қилдим ва кетишга қарор қилдим.

- Қозоғистонга қай тариқа бориб қолдингиз? Очиғи, ҳеч ким сезмади ҳам...

- 2018 йилги мавсум аввалида Қозоғистоннинг “Жас Қиран” жамоасидан жиддий таклиф тушди. Клуб олдига жиддий мақсад қўйганди. Шунинг учун тажрибали футболчилар ва легионерлар билан кучайтиришни бошлади.Шароитлар ҳозирда аъло даражада. Деярли улар учун маҳаллий футболчидек бўлиб қолганман. Жамоага келган йилимда учинчи ўринни олдик. Ўшанда Суперлигага ўтиш ўйинида элита жамоасига мағлуб бўлдик. Ўтган мавсум эса деярли бир йил маошсиз ўйнадик. Тан оламан шароитлар унчалик яхши бўлмади. Айрим муаммолар юзага келди.


- Ўзингиз қайд этган натижадан қониқиш ҳосил қилдингизми?

- Натижаларим ёмон эмас. Дебют мавсумимда 3та гол уриб 24та голга ассистентлик қилдим. 2019 йил 10та тўп киритдим, 11та голга пас бердим. Юқорида айтганимдек мавжуд қийинчиликларга қарамасдан сабр қилиб ўйнадик ва саккизинчи ўринда мавсумни якунладик. Жорий йилда эса клуб яна аввалгидек равон йўлга қайтмоқда. Пул билан боғлиқ муаммолар ижобий томонга ҳал этилмоқда. Суперлигага чиқишни мақсад қилганмиз. Бир қанча кучли футболчилар қўшилди. Режаларимиз катта. Жамоамиз учун янги стадион қад ростламоқда. Эшитган бўлсангиз Туркистон номидан чемпионатда иштирок этяпмиз. Олдинга силжиш бор ҳар ҳолда.

- Ҳозирда коронавирус сабабли карантин эълон қилинган. Қаерда истиқомат қиляпсиз?

- Оилам билан алоҳида Чимкентда тураман. Юқори лигадан таклиф олдим. Лекин, жамоамиз қўйиб юборишни истамади. Ҳозирча, коллектив зўр. Мураббийлар штаби ва футболчилар бир оилага айланган. Кўз тегмасин бари рисоладагидек кетмоқда. Карантин тезроқ тугашини кутяпмиз. Чемпионат бошланса барчамиз яна аввалги ҳаёт тарзига қайтамиз.


- Деярли уч йилдан бери Ўзбекистон чемпионатида ўйнамаяпсиз. Хорижда фаолиятингизни давом эттирмоқдасиз. Ўзбек футболининг бугунги куни ҳақида фикрингиз қандай?

- Тўғрисини айтсам “Бунёдкор”да ўйнаган пайтларимда футбол кучли эди. 2012, 2013, 2014 йилларда юқори ўринлар ва чемпионлик учун кураш қизғин кечарди. “Бунёдкор”, “Насаф”, “Пахтакор”, “Локомотив”, АГМК ўртасида рақобат жуда зўр бўларди. Ҳозирда фақат “Пахтакор”да шароитлар бор, таркиби кучли. Уларга қаршилик кўрсатадиган жамоа йўқ. Биринчи ўрин учун фаворит улар. Ҳозирда ЎФАга Равшан Эрматовни тайинланганлиги адолатли қарор бўлди. Чунки, улар футболни ичидаги одам, кўпни кўрган. Азиз Ҳайдаров ва Темур Кападзе терма жамоаларда ишлашмоқда. Уларнинг футболга бўлган ўзига яраша қарашлари бор. Азиз ака очиқ ойдин гапирадиган одам. Миллий терма жамоанинг олдинга катта қадам ташлашини кутмоқдаман. Терма жамоада қон алмашаётгани фойда келтириши мумкин.

- 2020 йилда ўзбек клубларидан чорлов бўлдими?

- Таклиф олмадим. Бўлганда жон деб қайтардим. Қозоғистондалигим боис кўпчилик мени футболни тугатган деб ўйласа керак. Яна билмадим. Ўзбекистон Суперлигаси бу йил анча қизиқарли кечишини тахмин қилишим мумкин. Боиси, кўплаб жамоалар кучайди. Таркибини яхшилаб олди.


- Ўз вақтида “Бунёдкор” ОЧЛда доимий тарзда қатнашарди. Шарқ минтақасида ўлим гуруҳдан чиқишга муваффақ бўлган. Бироқ, охирги йилларга келиб клубларимиз гуруҳ босқичидаёқ мусобақа билан хайрлашишмоқда...

- Аввалги “Бунёдкор” ҳар йили ОЧЛга йўлланмани қўлга киритарди. Ҳозир ундай жамоа йўқ. Бироқ, бу клуб ўзбек футболи ривожига улкан ҳисса қўшди. Айнан “қалдирғочлар”нинг халқаро майдондаги муваффақиятли иштирокидан сўнг квоталаримиз ошди. Учта, тўртталаб ўзбек жамоалари ОЧЛда иштирок этарди. Айни пайтда фақат “Пахтакор” Чемпионлар Лигасида юртимиз шарафини ҳимоя қилмоқда. Бу йил турнирни ёмон бошламади. Халқаро майдонда ишларимизни юришмаслиги футболимиз даражаси тушганидан далолат беради. Ўйлайманки ҳозир амалга оширилаётган ишлар самарасини беради албатта. Футболимиз янада юксалишидан барчамиз хурсанд бўламиз.

- “Бунёдкор”да ўша пайтларда тажрибали легионерлар ва таниқли футболчилар ҳаракат қилган. Ҳозир эса асосан академияга ва ёшларга таяниб ишламоқда. Қайсидир маънода бу ўтган йили мевасини берди. Сиз айтгандек Чемпионлар Лигасида узоқроққа бориш учун таркиб ҳам зўр бўлиши керак. Вадим Абрамов академия тарбияланувчилари билан учинчи ўринни олди. Унинг ихтиёрида ҳам юлдузли таркиб бўлганида сиз айтгандек ОЧЛда ҳам максимал даражада натижа кўрсата оларди...

- Сизга айтсам биз ярим финалга етиб борган мавсумда хорижлик футболчилар унча кўп бўлмаган. Давид Карни келгани билан кўп ўйнамаган. Ўзимизнинг маҳаллий футболчилар билан финал остонасигача борганмиз. Таркибни кўрсангиз фақат битта легионер тўп тепган. Ян Козак марказда ҳаракат қилган. Энди Абрамов ҳақида гапирадиган бўлсам ёшларга имконият беришдан сира чўчимайди. Битта ёки иккита ўйинга қараб хулоса чиқариб бўлмайди. “Бунёдкор” бугунга келиб яхши шаклланган жамоага айланди. Муҳими футболчиларнинг келажаги бор.


- Қозоғистон футболи УЕФАга қарашли. Бу ички чемпионатда ва мамлакатда сезиладими?

- Қозоғистон чемпионати даражаси ва савияси Ўзбекистонники билан тенг дея оламан. Бироз тафовут бор. Айрим кучли клубларни ҳисобга олмаганда деярли фарқ йўқ. “Астана”, “Қайрат”, “Ордобаси” жамоаларида маҳоратли легионерлар ўйнайди. Ҳаттоки, иккинчи лигаларида 30, 35талаб клублар бор. Улардаги маош ва мукофот пуллари Ўзбекистон чемпионатидаги жамоаларники билан бир хил.

- Биламизки, ўзбекистонлик футболчиларнинг аксарияти Қозоғистон чемпионатида ҳам ном қозонган. Бақоев, Гейнрих, Кападзе ва бошқалар. Уларни ҳозир ҳам эслаб туришадими?

- Улуғбек Бақоевни бу ерда ҳам таниқли футболчи ва афсона сифатида эътироф этишади. Ҳалигача уларни сўраб туришади.


- Қуйидаги савол терма жамоа ҳақида. Миржалол Қосимов, Самвел Бабаян ҳам жаҳон чемпионатига олиб чиқишга жуда яқин келди. Лекин, биз мундиалга боришга ўшанда муносиб эдикми? ЖЧ-2018да Жанубий Корея ва Япония Европа грандларини нима аҳволга солганини ҳамма кўрганди...

- Бу савол барчани қийнайди. Терма жамоамиз Қатардаги жаҳон чемпионатига чиқишига ишонаман. Ҳозирда ҳамма футбол ўйнашни ўрганиб олган. Равшан Эрматов

- Футболдан нима топдингиз ва йўқотдингиз?

- Футбол ўзим ёқтирган иш. Элга танилдим, кўп ютуқларга эришдим. Ҳар бир футболчи фаолиятини бошлаётганда чемпион бўлишни олдига мақсад қилиб қўяди. Футболда вақт жуда тез ўтиб кетади. Шу ишга киришгандан сўнг ақлни йиғиб бир жойга қўйиб олиш зарур. Ёшларга маслаҳатим ҳамма нарсани бир четга суриб қўйиб футболни, бўлажак фаолиятини ўйлаши керак. Футболчининг ҳаёти қисқа ва фурсат кам бўлади.


- Ортга қайтиш имконияти бўлганда қайси жамоага ўтардингиз?

- Аввало чақиришса шод бўлардим. Таклифни хурсанд бўлиб қабул қилардим. “Навбаҳор”да ишлаётган мураббий мени танимайди, билмайди. “Бунёдкор”да Вадим Абрамов билан ҳам ишламаганман. Лекин, мураббий ва инсон сифатида шогирдларини тушунишини эшитганман. АГМКда ўзимни устозим Миржалол ака фаолият юритмоқдалар. Менимча, таклиф тушса Олмалиққа борардим.


Абдулазиз Искандаров суҳбатлашди.

Рейтинг: +14   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика