Алонсо "Реал" бош мураббийи бўлишга тайёр, фақат битта шарт билан

Sherzod Nurmatov
31 мар 2025, 16:07
Мадриднинг "Реал" клуби Леверкузеннинг "Байер" жамоаси бош мураббийи Хаби Алонсога жиддий қизиқиш билдирмоқда.

Бу ҳақда Испаниянинг "El Gol Digital" нашри хабар тарқатди.

Манба маълумотларига кўра, мутахассис "қироллик клуби"ни бошқаришга тайёр, бироқ клуб у билан бирга "фармацевтлар"нинг германиялик ярим ҳимоячиси Флориан Вирц билан ҳам шартнома тузиши лозим.

Флориан Вирц 204/25 йилги мавсум клуб миқёсида 39 ўйин ўтказиб, 15 та гол урди ва 13 та голли пас узатди. Transfermarkt портали футболчининг нархини 140 млн еврога баҳолаган.

Ўхшаш янгиликлар


Sherzod NurmatovМуаллиф
Манба: El Gol Digital

Сўнгги янгиликлар

Барча ›