UZ

Сўнгги янгиликлар

10:51«Сурхон» яна икки нафар футболчиси билан шартномани узайтирди  0 10:22«Нефтчи»ни яна бир легионери тарк этди  0 09:48«Қизилқум» терма жамоамиз собиқ футболчиси билан шартнома имзолайди  0 09:15Олег Зотеевнинг янги жамоаси «Бунёдкор» эмас, балки водий клуби бўлади  5 08:42ЎФФ янги раҳбари: «Мен сеҳргар эмасман, бироқ...»  4 08:10«Сурхон» «Пахтакор» футболчисини сотиб олиш ҳуқуқи билан ижарага олди  0 07:41«Нефтчи»нинг икки нафар футболчиси фаолиятини Андижонда давом эттиради  4 02:08Александр-Арнольд "Реал"нинг шорт листида биринчи ўринда турибди  3 00:44"Барселона" Германия терма жамоаси ўйинчисини трансфер қилишга яқин  1 00:02Моуринью Рэшфордни Туркияга чорламоқда  6 23:31Азизов, Эрматов, Аҳмедов, Маматқулов, Имомхўжаев ва бошқалар. Янги очилган футзал федерацияси тақдимотидан ГАЛЕРЕЯ  0 23:16Каземиро Ла Лигага қайтиши мумкин  1 22:45Янги федерацияни нималар кутмоқда?  3 22:17Янги футзал федерацияси раҳбари қандай ваъдалар берди?  0 21:46ПСЖ АПЛдан ҳужумчи олиши мумкин  0

Аллегри ва "Ювентус". Омад ва хатолар Янгиликлар

Аллегри ва "Ювентус". Омад ва хатолар

“Ювентус” куни кеча бош мураббийи Аллегри мавсум сўнгида жамоадан кетишини расман эълон қилди.

Аллегри 5 йил давомида “Ювентус” билан бир қанча ютуқларга эришди. Лекин ҳар бир нарсанинг ижобий ва салбий томони бўлгани каби, унинг фаолиятида ҳам муваффақиятсизликлар бўлди. Келинг, шуларнинг барини биргаликда ёдга оламиз.

Аллегри А Серияда 5 марта чемпион бўлди, аммо қаҳрамон бўлолмади

Агар “Милан” билан қўлга киритган чампионлигини ҳам ҳисобга олсак, у ҳолда Аллегри 6 бор чемпионат ғолиби саналади – бу А Серия тарихидаги иккинчи кўрсатгич (биринчиси — Жованни Траппатони – унда ушбу олтин медалдан 7та!). Шунингдек, Аллегри ажойиб шахсий статистикага эга. “Юве”нинг 269 ўйинидан 191тасида ғалаба  қозонган. Яъни учрашувларнинг 71%и туринликлар фойдасига ҳал бўлган – бу “Кекса синьора” мураббийлари орасидаги энг яхши натижадир.

Бироқ унга Антонио Конте 38 ўйинда 33 марта ғалаба қозонган ҳамда 102 очко тўплаган жамоани мерос қилиб қолдирганди (2013/14 йилги мавсум). Бундан ташқари, ҳар мавсумдан аввал Аллегри пул топишдан кўра, кўпроқ сарфлаганди. У кундан-кунша кучайиб борди, аммо шундай вазиятда ҳам ҳеч бир мавсумда улкан ютуқларга эриша олмаган. Фақат Италия чемпионатига назар ташласак: Контедан кейинги ўйинларда Аллегри ғалаба қозониб келганига қарамай, энг кучли ва дахшатли жамоа бўла олгани йўқ.

Аллегри ЕЧЛнинг икки финалида иштирок этди. Бироқ 7та гол ўтказиб юборди...

“Ювентус”даги 5 йиллик фаолияти давомида у икки марта Чемпионлар Лигаси финалига йўлланмани қўлга киритди – бу ажойиб натижа! Турин клуби тарихида атиги битта мураббийни Аллегрининг бу кўрсатгичи билан тенглаштириш мумкин: Жованни Траппатони (2 марта). Ва фақатгина 1та мураббий бу борада улардан юқори поғонани эгаллаган — Марчелло Липпи. У Европа Кубогининг 4та ҳал қилувчи ўйинларида иштирок этган.

Бошқа тарафдан, “Юве” финалда мағлубиятган учраш омадсизлигига барҳам бера олмади. Аллегригача “Ювентус” ЕЧЛнинг 7 ўйинидан атиги 2та ҳал қилувчи баҳсда ғалаба қозонолган эди. Унда эса шундай ўйинлардан 9таси бўлди ва у ҳам 2тасида ғолиб бўлди. 2015 йилда ажобий Месси-Суарес-Неймар учлигини тўхтатишнинг қийин эди. Лекин орадан ярим йил ўтиб “Реал”га йирик ҳисоб билан мағлуб бўлди. Аммо энг ачинарлиси, ўшанда плей-офф босқичининг 6 ўйинида 1та гол ўтказган жамоа мадридликларга ғалабани бой бергани эди.

Аллегри тактик жиҳатдан “Ювентус”ни ўзгартириб юборди. Зиддиятлардан ҳам қочмади

Антонио Контенинг “Юве”даги даври учта ҳимоячига асосланган схемадан фойдаланиши билан тавсифланади. Конте ўйинчиларнинг ўрнини камдан-кам ҳолларда алмаштирган. Мудофаа чизиғидаги футболчилар сони яна ҳам камроқ бўлган.

Аллегрининг жамоага келиши билан ҳеч нарса алмашмайдигандек туюлган эди. Лекин у одатий форматдан узоқлашиб, ўйин услубини тубдан ўзгартириб юборди. 2014 йил, Макс билан бўлган биринчи мавсумолди йиғилишидан буён, Турин клуби 4 ҳимоячидан иборат тактикага асосан ҳаракатланиб келмоқда. Шунингдек, Аллегри ҳужум механизми учун яхши иш берадиган бир неча тадбирларни таклиф қилди: майдон ўртасига икки марказий ярим ҳимоячи ва битта таянч ярим ҳимоячини тушуриш ёки марказий доира атрофида икки ўйинчини қолдириб, битта футболчини ҳужум қилувчи ярим ҳимоячи зонасига олиб чиқиш керак.

Аллегрининг Контедан тактика борасидаги устун томони – ўйинчиларни доимий равишда янги позиуцияларда синаб кўриш. Бунга ёрқин мисол: Манджукич марказий ҳужумдан чап қанотда ўйнай бошлади, Лихштайнер кўпроқ ўнг қанотдан майдонга туша бошлади. Бу борада Дибала билан бўлган “тажриба” янада қизиқроқ. Охирги мавсумда у классик ҳужумчидан универсал ўйинчига айланди: ўнг қанотда, ҳужумчи ортида ҳаракатланиб, ҳужум қилувчи ярим ҳимоячи позициясида ўйнади.

Бироқ Дибала бирибир қанотда яхши ўйнай олмайди. Бу эса ҳам ўйинга, ҳам ўйинчиларнинг кайфиятига салбий таъсир кўрсатди ва зиддиятлар келиб чиқди. Аргентиналикнинг “Юве”дан кетиши ёки қолиши ёзда аниқ бўлади. Унинг бу мавсумдаги “5+6” статистикаси (“гол+пас”) жуда аянчли аҳволда. Шундай экан, Дибала клубдан кетишга анча яқин турибди. Янги мураббийнинг жамоага келиши ҳам, иқтидорли футболчини Турин клуби сафида олиб қолиш учун етарли бўлмаса керак.

Аллегри клубни яксон қилмади. Лекин ҳеч ким унинг ишларига қойил қолмади

Аллегри “Ювентус”да ўтган беш йил ичида 11та совринни қўлга киритди ва кетма-кет 4 йил давомида буни амалга оширган топ-5 лига тарихидаги биринчи мураббий бўлди. Бундай кўрсатгич қайд этган мураббийлар жуда кам. Аллегри муваффақиятли италиялик мураббий сифатида керак вазиятда прагматик бўлиш, совринларга эга чиқишни биларди. Ҳар қандай қийинчиликдан чиқиб кета оларди. Масалан, 2015/16 йилги мавсумда “Юве” давстлабги 10 турда атиги 12 очко тўплаган, аммо унга билдирилган ишончли оқлаш учун кейинги 26 ўйиннинг 25тасида ғалаба қозонган.

Бироқ Аллегрининг “Кекса синьора”нинг бош мураббийлиги лавозимидан кетиши ҳеч қандай шок ҳолатларга сабаб бўлмади. Ҳаттоки, ҳеч ким ҳавотирга тушмади, раҳбариятга ортиқча саволлар ҳам бўлмади. “Ювентус” Аллегри даврида Италиянинг энг асосий клуби ва рақибларига камдан-камдан-кам ҳолда имкон қолдирадиган жамоа бўлди. Лекин ЕЧЛ Кубогига эга чиқиш имконини қўлдан бой берди. Бу борада унга дунёнинг энг яхши футболчисини сотиб олгани ҳам ёрдам бермади. Айнан шу сабабли, Аллегрининг ишларидан ҳайратланмай қўйишди. Аммо ҳурмат қозониш учун у борини бериб ишлаган эди.


Нозима Зарипова таржимаси

Рейтинг: +14   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика