Аллегри: "Роналду бу йил жуда кўп ўйинларда майдонга тушди"

17 мар 2019, 15:15
"Ювентус" бош мураббийи Массимилиано Аллегри бугунги ўйин "Женоа"га қарши баҳсдан олдин ўз фикрларини билдириб ўтди.

"Роналду бу йил жуда кўп ўйинларда майддонга тушди. Биз бир-биримиз билан учрашдик. У менинг фикримни қўллаб-қувватлади.

Куадрадо даволаниш жараёнини бошидан ўтказмоқда. Матиас Де Шильо сешанба куни сафга қайтади. "Атлетико"га қарши баҳсда Марио Манжукич ўзининг жисмоний устунлиги билан бизга катта ёрдам берди. Ажойиб ўйин ўтказдик ва у жуда кўп азият чекди. Бугун Дибала сафга қайтади, Перин ҳам асосий таркибда ўйнаши мумкин", - дейди италиялик мутахассис. 

"Женоа" ва "Ювентус" ўртасидаги А Сериянинг 28-тур ўйини Тошкент вақти билан 16:30да бошланади.  

Ўхшаш янгиликлар


Манба: twitter.com/juventusfcen

Сўнгги янгиликлар

Барча ›