Аллегри бошқа клуб сабаб "Бавария" таклифини рад этди

Alisher
6 ноя 2019, 18:45
"Ювентус" собиқ бош мураббийи Массимилиано Аллегри "Бавария"ни бошқаришни истамади.

Немис клуби ҳозирда бош мураббийсиз, шу сабабдан мюнхенликлар мураббий қидириш ҳаракатига тушишган.

Шу сабабдан клуб Массимилиано Аллегрини жамоага таклиф қилди, аммо мутахассис "Манчестер Юнайтед"ни танлаб бўлган.

У "қизил иблислар" бош мураббийи бўлмоқчи. 

Олдинроқ, "Бавария" вақтинчалик бош мураббийлик ролига Арсен Венгерни кўраётгани ҳақида хабарлар чиққан эди.

Ўхшаш янгиликлар


AlisherМуаллиф
Манба: London Evening Standard