UZ

Сўнгги янгиликлар

20:40"Барселона" даъвогарлик қилаётган Рэшфорд Саудия Арабистонидан ажойиб таклифни рад этди  2 19:57"Бавария" "Арсенал" вингерига қизиқиш билдирмоқда  0 19:12"Реал" Родригонинг нархини маълум қилди  6 18:20Роберто Фирмино фаолиятини Осиёнинг бошқа мамлакатида давом эттиради  2 17:43Эндрик "Реал"дан ижарага кетмоқчи эмас  4 16:5840 ёшли Касорла "Овьедо" билан шартномасини 2025/26 йилги мавсумгача узайтирди. Клуб Ла Лигага қайтди  0 16:24Эшитдик-да! Жаҳон чемпиони бўлган мураббий Ўзбекистон МТЖни бошқариши мумкин  93 16:05Шомуродов: "Аргентинага қарши ўйнаб, қайси жиҳатларимизни кучайтириш кераклигини билиб олсак бўлади"  6 15:54⚡️"Пахтакор" собиқ футболчисини ортга қайтарди  10 15:29Шерзод Жўраев: “Қайси йўналишда бўлса ҳам “Навбаҳор” муваффақиятларига ҳисса қўшиш мен учун шараф”  1 15:06"Пахтакор"нинг икки етакчиси чет элга йўл олишни рад этиб, клубда қолишга қарор қилди  15 14:10"Ливерпул"га Родриго қизиқ. "Реал" вингери трансфери Диас кетган тақдирдагина амалга ошади  3 13:20Аббос Файзуллаев ҳам "Истанбул Башакшеҳир"га трансфер қилинадими? Шомуродов бу саволга жавоб берди  11 13:05Суперлига-2025. Биринчи даврадаги энг яхши 10 та трансфер  2 12:25Месси 6 ўйинда 11 та гол уриб, МЛСнинг 7 йиллик рекордини ўрнатди  53

Алижонов ва Акрамов "Андижон"да Янгиликлар

Алижонов ва Акрамов "Андижон"да

Ўз қароргоҳида йиғин ўтказаётган андижонликлар сафига янги футболчиларнинг келиб қўшилиши давом этмоқда.
Бугун эрталаб жамоа Шўрбулоқ даҳасидаги суний майдонда машғулот ўтказди. Эдгар Гесс бошчилигида ўтган машғулотда 30 нафар футболчи иштирок этди. Унда бир қатор янги ўйинчиларни ҳам кўриш мумкин эди.

Хусусан "Нефтчи" таркибида ёрқин ўйинлар намойиш этиб, ишқибозларга яхши таниш бўлган Азиз Алижонов билан Иқбол Акрамов яна "бургутлар" кўригидан ўтиш учун келган. Ёдингизда бўлса керак, мазкур тажрибали футболчилар ўтган йили ёзда ҳам "Андижон" йиғинида иштирок этиб қайтганди. Аммо айрим сабабларга кўра уларнинг иккиси ҳам жамоада қолмаганди.

Бугун жамоа лагерига Ярослав Крушелницкийнинг ҳам келиши кутилмоқда. Ўтган мавсум Малайзия чемпионатида фаолият юритган ушбу футболчи ҳам аслида "Андижон" учун бегона эмас. Боиси 32 ёшли ҳимоячи илгари жамоа сафида фаолият олиб борган.
Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика