UZ

Сўнгги янгиликлар

00:34Отабек Нарзуллаев: "Қашқадарё чемпион бўлишини хоҳлаймиз"  0 23:22Англиянинг уч топ-клуби "Бавария" футболчисига кўз тикмоқда  1 22:50Эл Классико. "Реал Мадрид" — "Барселона" 2:1  15 22:22Ла Лига. "Реал" "оловли" ўйинда Мбаппе ва Беллингемнинг голи эвазига "Барселона"ни мағлуб этди  341 22:20Суперлига. "Бунёдкор" – "Машъал" 2:1  0 21:00АПЛ. "Ман Сити" Ҳусановсиз меҳмонда "Астон Вилла"га мағлуб бўлди, "Арсенал" ўз уйида минимал ғалабага эришди  8 20:53МЮ январь ойидаёқ Беллингемни ўз сафига қўшиб олмоқчи  1 20:35Суперлига. ОКМК – "Насаф" 1:1   7 20:24Суперлига. Бир киши кам "Бунёдкор" "Машъал"ни мағлуб этди  11 18:28Туркия Суперлигаси. "Истанбул Башакшехир" меҳмонда йирик ғалабага эришди, Шомуродовдан дубль!  38 18:23Суперлига. Чемпионлик учун курашаётган "Насаф" марказий тўқнашувда ОКМК билан дуранг ўйнади  120 18:12"Қайрат" сўнгги турда "Астана" билан дуранг ўйнаб, 5-марта Қозоғистон чемпиони бўлди  1 16:40Сон Хён Мин Европага қайтмоқчи  5 14:50"Манчестер Юнайтед" "Милан" форварди учун 100 млн евро сарфлашга тайёр  6 14:16Нидерландиялик ёш иқтидор эгасига "Челси" ва "Тоттенхэм" даъвогарлик қилмоқда  0

Алиссонга ўйин давомида икки марта қизил карточка кўрсатилди, лекин у майдондан четлатилмади Янгиликлар

Алиссонга ўйин давомида икки марта қизил карточка кўрсатилди, лекин у майдондан четлатилмади

Жаҳон чемпионати саралаш босқичи доирасида Бразилия Эквадорга қарши трагикомедик баҳс ўтказди.

Бразилия терма жамоаси 2022 йилги жаҳон чемпионати йўлланмасини аллақачон қўлга киритди, аммо бу унинг қизиқарли ўйин кўрсатишига тўсқинлик қилмади, бунга эквадорликлар ҳам ёрдам бериб юборишди.

Бразилияликлар учрашувда тезда ҳисобни очишди, Каземиро 6-дақиқадаёқ бир неча сантиметр масофадан гол урди, аммо бу эсда қоладиган асосий воқеа эмас.

Кейинги воқеаларни эса шунчаки томоша қилиш керак эди — турлича қарорлар, бир қарасанг комедия, бир қарасанг драма.

13-дақиқада бразилиялик Матеус Кунья рақиб посбони билан бирга-бир вазиятга чиқди, лекин эквадорлик дарвозабон Александр Домингес таэквондо услубида унинг нақ бўйнини нишонга олди. Дарвозабон ВАР ёрдамида четлатилди, қизил карточка дарҳол кўрсатилмагани ғалати ҳолат.

Бразилияликлар кўпчилик бўлиб атиги 7 дақиқа ўйнашди, чунки 20-дақиқа ўтиб бораётган бир паллада "Тоттенхэм" ўйинчиси Эмерсон Роял иккинчи сариқ карточкасини ишлаб олди. Иккинчиси рақиб йўлига тўғаноқ бўлгани учун кўрсатилди.

Қизил ранг фестивали 26-дақиқада янада авжига чиқди: энди Алиссон майдондан бадарға қилинган позициядошига нималарга қодирлигини исбтлаш учун оёғини рақиб футболчиси томон кўтарди ва бўйнининг орқа томонини нишон қилди.

Аммо бу сафар ВАР четлатишни бекор қилди, чунки улар биринчи бўлиб тўпга "Ливерпуль" посбони ўйнаган деб топишди. Бундай карате усули учун ҳакам томонидан фақатгина сариқ карточка кўрсатилди.

ВАРдаги кўришлар, тўхталишлар, карточкалар туфайли биринчи бўлимга 10 дақиқа қўшиб берилди.

Иккинчи бўлим ҳам худди шу биринчидагиси сингари давом этди: масалан, тайм бошида Рафинья ўз жарима майдонида рақиб оёғини босиб олгач, ҳакам бразилияликлар даврозаси томон пенальти белгилади, лекин ВАР билан боғланиб, қарорини бекор қилди.

Эквадор кескин курашлар натижасида охир-оқибат ҳисобни тенглаштирди, аммо бу ўйиндаги энг қизиқ воқеа эмасди, ҳа, ҳа, голларни унутаверинг, улар кульминация эмасди.

Таймга қўшиб берилган дақиқаларда ҳакам жарима майдончасидаги қўполлик учун Алиссонни иккинчи марта майдондан четлатди ва яна бразилияликлар дарвозасига пенальти белгилади.

Кейинчалик ҳакам ВАР ёрдамида вазиятни кўриб чиққач, яна қарорини бекор қилди. Алиссон икки марта қизил карточка олди ва иккаласида ҳам майдонда қолди!

Хайриятки, учинчисига вақт етмай қолди, ўйин 1:1 ҳисобида якунланди.

"Менимча, бу футбол тарихида биринчи марта [бир ўйинда иккита қизил карточка олиб, баҳс охиригача тўп териш] содир бўлди. Ўйлайманки, барча баҳсли вазиятларда тўғри ҳаракат қилдим, — дея жавоб қайтарди бразилиялик дарвозабон. — Бу жараён ВАРдан фойдаланиш қанчалик муҳимлигини яна бир бор исботлайди".

Аммо Эквадор терма жамоаси бош мураббийи Густаво Альфаро ҳакамликлар норози бўлди.

"Биз ҳайратдамиз. Менимча, ВАР футболнинг моҳиятини ўлдиради. Биз мамлакат учун тарихий ғалаба қозониш имкониятимиздан маҳрум бўлганимизни ҳис қиляпмиз. Мен хоҳлаган ягона нарса — адолат. Эквадор жаҳон чемпионатига чиқиш имконияти учун ўйнади ва биз қанча вақт ва ким билан тўқнашишимиздан қатъий назар, курашни давом эттирамиз", — деди Альфаро.

Густавонинг умидсизликка тушишини табиий ҳол. Агар Эквадор ғалаба қозонса, Қатардаги мундиал чиптасини деярли кафолатлаши мумкин эди: ҳозирда Жанубий Америка саралаш босқичида эквадорликлар 24 очко билан учинчи ўринда бормоқда, жаҳон чемпионатига бешта жамоа тўғридан-тўғри йўлланма олади, бешинчи ўриндаги Колумбия айни дамда 17 очкога эга бўлиб турибди.

Эквадор кейинги ўйинларини Перу, Парагвай ва Аргентинага қарши ўтказади, бу баҳслар осон бўлмайди, аммо ҳозирги кўринишида жамоа 2022 йилги жаҳон чемпионатининг иштирокчиларидан бирига айлангандек таассурот уйғотмоқда.


Эквадор – Бразилия 1:1 (0:1, 1:0)

Голлар: 0:1 – 6 Каземиро, 1:1 – 75 Торрес.

Эквадор – Домингес, Пресиадо (Кайседо, 66), Торрес, Инкапиэ, Эступиньян, Груэсо (Пресиадо, 66), Франко (Галиндес, 18), Кайседо (Мендес, 86), Плата, Валенсия, Эстрада (Карселен, 85).

Бразилия – Алиссон, Эмерсон, Тиаго Силва, Милитао, Алекс Сандро, Каземиро, Фред, Коутиньо (Дани Алвес, 33), Рафинья (Антони, 63), Матеус Кунья (Габриэл Барбоза, 78), Винисиус Жуниор (Габриэл Жезус, 63).

Огоҳлантиришлар: Эмерсон (1), Алиссон (31), Рафинья (42), Милитао (45), Валенсия (70), Кайседо (78).

Четлатишлар: Домингес (15), Эмерсон (20).

Рейтинг: +18   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика