ЖЧ-2026 олдидан Бразилия Карло Анчелотти билан шартномани узайтирмоқчи

Mirjalol Normatov
11 окт 2025, 00:31
Карло Анчелотти Бразилия термаси билан келишувни узайтириши мумкин.

"Карло Анчелотти" маълумотига кўра, Бразилия мамлакати футбол амалдорлари мураббий билан ЖЧ-2026 якунигача тузилган шартномадан қониқиш ҳосил қилишмаган. Улар италиялик мураббий билан келишув кўпроқ давом этишини исташмоқда.

Бироқ ҳозирча аниқ музокаралар бошланмаган.

Анчелоттининг Бразилия термаси бошқарувини қўлига олгани май ойида аниқ бўлганди. Унинг қўл остида терма 3 ғалаба ва биттадан дуранг ҳамда мағлубият қайд этди.

Ўхшаш янгиликлар


Mirjalol NormatovМуаллиф
Манба: Globo Esporte