

Ўртоқлик беллашувида Япония иродали ғалабага эришди – 3:2.
26-дақиқада Пауло Энрике ҳисобни очган бўлса, орадан 6 дақиқа ўтиб Габриэл Мартинелли ҳисобни оширди. 52-дақиқада Япония сардори Такуми Минамино орадаги фарқни қисқартирди, 10 дақиқадан сўнг Кейто Накамура таблодаги ҳисобни тенглаштирди, 71-дақиқага келиб "Фейеноорд" ҳужумчиси Аясэ Уэда катта саҳнага чиқди.
Япония – Бразилия 3:2
Голлар: Такуми Минамино 52', Кейто Накамура 62', Аясэ Уэда 71' – Пауло Энрике 26', Габриэл Мартинелли 32'






