UZ

Сўнгги янгиликлар

20:10АПЛ. "Манчестер Юнайтед" "Лидс"ни мағлуб эта олмади  18 19:01А Серия. "Наполи" Римда "Лацио"ни қийинчиликсиз мағлуб этди  1 18:58"Реал Мадрид" — "Реал Бетис". Таркиблар маълум  15 18:37Ван Дейк Испания супер клубига ўтишни истаган эди  0 18:16"Челси" "Ньюкасл"дан Италия терма жамоаси футболчисини ўз сафига қўшиб олмоқчи  0 17:50"Реал" икки юлдузидан қутулишни режалаштирмоқда  4 17:21Тунис терма жамоаси футболчиси: “Биз футболда 10 йил орқадамиз”  1 16:48Мармуш "Астон Вилла"га ўтиши мумкин  10 15:02Рамос фаолиятини Францияда давом эттириши мумкин  1 14:37"Реал" Винисиус бўйича қарор қабул қилди  8 14:14"Реал" "Тоттенхэм” ҳимоячисига даъвогарлик қилмоқда  0 13:50Алонсо "Реал"дан "Ливерпуль” юлдузини сотиб олишни сўради. "Қаймоқранглилар" 100 млн евродан ортиқ маблағ тайёрлаб қўйди  3 13:23"Кристал Пэлас" ўз форвардини "Манчестер Юнайтед"га сотишдан бош тортмоқда  0 12:58"Ливерпуль” "Реал" юлдузини нишонга олди. "Қизиллар" биринчи таклифни беришди  2 12:33"Милан" Влаховични ўз сафига қўшиб олмоқчи. "Ювентус" форварди "Барселона"га кетадиган бўлса, "россонерилар" Левандовскига ҳаракат қилиб кўради  0

Алишер Усмонов "Virtus Pro"га 100 млн. доллар сармоя киритади Янгиликлар

Алишер Усмонов "Virtus Pro"га 100 млн. доллар сармоя киритади

Миллирдер Алишер Усмоновга тегишли "USM Holdings" компанияси "Virtus Pro" номли киберспорт ташкилотига 100 млн. долларга яқин сармоя киритади.

Бу ҳақида Cyber.Sports.ru нашриётига келиб тушган маълумотномада маълум қилинган.

"USM Holdings" директорлар кенгаши раиси Иван Стрешинскийнинг сўзларига кўра, киберспорт - спорт, медиа-бизнес ва интернетнинг чоррахасида жойлашган ноёб нарса. Стрешинскийнинг фикрича, "USM" киритган сармоя киберспорт ривожланишига катта хисса қўшади ва "Virtus Pro" лойиҳаларини янги даражага олиб чиқади.

"Асосий мақсадимиз - Россияда компютер спортини оммалаштириш ва "USM" сармояси бунга ёрдам беради. Биринчи навбатда бу пуллар турли ўйинлар бўйича янги турнирлар, медиа каналлар яратилиши ва уларни ёритилишига ишлатилади" - дейди "Virtus Pro" бошқарувчиларидан бири Антон Черепенников.

Антон Черепенников 2015 йилнинг августида Москвада киберспорт аренаси қуриш ниятида эканлигини айтган эди. Унинг деталларини сентябрда эълон қилмоқчи эди, аммо бу энди маълум бўлди.



"Virtus Pro" - энг кўп тақдирланган Россия киберспорт ташкилотларидан бири. Бу ташкилот 2003 йилдан бери мавжуд. Унинг таркибида Dota 2, Heroes of the Storm и Counter-Strike: Global Offensive ўйинлари бўйича жамоалар бор.


"USM Holdings" - халқаро компания. Бу компания металлургия ва тоғ қазилмалари, телекоммуникация, интернет ва медиа соҳасидаги акцияларга эгалик қилади. Унинг асосчиси Алишер Усмонов "Bloomberg"нинг 2012 сонига кўра Россиянинг энг бой кишиси деб топилган. Тадбиркорнинг бойлиги 20 млрд. долларга баҳоланмоқда.


Рейтинг: +10   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика