Алишер Шоғуломов: "Мураббийликка энди қадам қўймоқдаман. Хатолар бўлиб туради"
07 сен 2020 21:02
Янгиликлар
Алишер Шоғуломов: "Мураббийликка энди қадам қўймоқдаман. Хатолар бўлиб туради"
Ўйиндан сўнг "Оқ-тепа" клуби раиси Алишер Шоғуломов фикрлари билан ўртоқлашди.
"Бугун майдонда иккита тенг кучли жамоа ҳаракат қилди. Биринчи бўлимда ўйинимиз ўхшади, иккинчи бўлимда майдонга захирадан майдонга тушган футболчилар ёрдам бериши керак эди. Лекин, бунинг тескариси бўлди. Улар ўйинга киришиб кета олишмади. Албатта, натижа бизни қониқтирмади. "Динамо" бир киши кам бўлиб қолиб яхши ўйин намойиш этишди. Бизнинг футболчилар рақибни ўйинига мослашиб қолди. Балки, ёш футболчиларимизга тажриба етишмагандир. Бугунгидек қизиқарли ўйинлар кўп бўлса футболимизда ҳам ўсиш кузатилади. Футболчиларга тўғри ўйнаш кераклигини тушунтирдик, кўпроқ паслар билан тўп тепишни айтмоқдамиз. Лекин, олдинга тепиб юборишмоқда, натижа ўзлигини қийин аҳволга солиб қўйишяпти",- дейди Алишер Шоғуломов.
- Бошланғич таркибдан ўрин олган тажрибали футболчилар Зафар Тўраев ва Суннатилла Мамадалиев захирага олингандан кейин майдонда етакчи ўйинчи қолмади. Ёшлар эса кутилгандек ўйнамади...
- Мана шундай ўйинларда ёшларга имконият бериш керак. Балки, бу қарор хато бўлгандир. Мен ҳам мураббийлик соҳасида энди фаолиятимни бошлаганман, қаердадир хатолар бўлади, футбол хатосиз бўлмайди. Кейинги учрашувларда хатоларни такрорламасликка ҳаракат қиламиз. Бизнинг битта муаммоимиз трансферлар ойнаси вақтида ҳужумчи ололмадик. Иброҳим Томива кетганидан кейин унинг ўрнига ҳужумчи тополмадик.
- Жамоага келган янги икки нафар африкалик футболчилар ҳақида маълумот бериб ўтсангиз...
- Тўғриси уларни бири яқинда юртимизга учиб келди, уч кун ҳам бўлмади. Ҳали шароитга етарлича мослашганича йўқ. Микандани жароҳати бор, у тикланиш жараёнини олиб бормоқда.
- Тимур Ҳакимовнинг ўйини ҳақида фикрингиз қандай? Майдонда умуман кўринмади бугун...
- Тўғриси унинг ўйинидан умуман қониқмадим. Ўтган ўйинга қараб бугун захирадан тушуриб ўйинни кучайтиришни ўйлагандик. Лекин, ўйинга киришиб кета олмади. Тимур Ҳакимов тажрибали ва кучли футболчи. Аммо, бугун ўйини чиқмади. Машғулотларда янада кўпроқ ишлаб навбатдаги учрашувларда ўзини кўрсатишига ишонаман.
Фикрлар