UZ

Сўнгги янгиликлар

20:31Рэшфорд Францияга йўл оладими?  0 20:00Абдуқодир Ҳусановга "Манчестер Сити" мухлисидан мактуб  13 19:54Хвича ПСЖда ҳозиргидан 4-5 баравар кўп маош олади  0 19:41Конте: "Хвиче "Наполи"дан уни сотишларини сўради. Мен хафаман"  1 19:26Беллингем Винисиуснинг тегинишидан сўнг йиқилган Маффео сўзлари ҳақида: "10 сония бокс, шундайми? Нозик аҳмоқ"   1 18:28"Севилья" президенти: "Барселона" ва "Реал"га бошқа қоида, қолганларга бошқа қоида. Уят"  6 17:54Пенья кеч қолгани учун "Барселона" дарвозасини Шченсни қўриқлаган экан  3 17:47Фотоархив. "Хоразм"нинг Суперлигада ўтказган охирги мавсуми ёдингиздами?  3 17:29Абдуллоҳ Омоналиев "Сўғдиёна"га қайтди  0 17:08Анчелотти: "Реал ТВ"нинг фикр билдиришга ҳаққи бор"  4 16:12Пеп Гвардиола: "Манчестер Сити" трансферлари ҳақида фикр билдирмайман"  40 16:03Асадбек Раҳимжонов "Бунёдкор"га қайтди  1 15:27Акмал Мозговой "Насаф"да қоладиган бўлди  8 14:25Кичин "Локомотив"ни тарк этиб, "Барс"га ўтди  4 14:15Суперлига. Жамоаларда амалга ошаётган трансферлар барчаси битта саҳифада   38

Алишер Шоғуломов: "Ҳамма ўйинда яхши ўйнаяпмиз, лекин натижа бўлмаяпти. Демак, нимадирни алмаштириш керак" Янгиликлар

Алишер Шоғуломов: "Ҳамма ўйинда яхши ўйнаяпмиз, лекин натижа бўлмаяпти. Демак, нимадирни алмаштириш керак"

Про лиганинг 6-туридан ўрин олган "Хоразм" - "Оқ-тепа" (1:0) учрашувидан кейин "Оқ-тепа" бош директори Алишер Шоғуломов матбуот анжуманида ўз фикрларини билдирди.

"Хоразм" жамоасини ғалаба билан табриклайман. Ўйин яхши бўлди, ўзимиз яратган вазиятлардан фойдалана олмадик, биринчи таймнинг ўзида учта бирга-бир вазият бўлганди. Ўйин назорати бизда бўлди, жамоа яхши ўйнади, билмадим...ҳамма ўйинда яхши ўйнаяпмиз, лекин натижа бўлмаяпти. Демак, нимадирни нотўғри қилаяпмиз, нимадирни алмаштириш керак.

Тажрибали Суннатилла Мамадалиевнинг ёши анча катта. Бугун таркибимизда 16-17 ёшли футболчилар ўйнашди. Мақсадимиз мана шу ёшларни ўстириш ва терма жамоаларга ўйинчи етказиб бериш.

Иккита легионер ҳужумчимиз 2-турда жароҳат олганди. Тўртта ўйиндан буён улар бизга ёрдам бера олишмаяпти. Таркибимизда бор ўйинчилар хизматидан фойдаланаяпмиз.

Мен футболчиликка қайтмайман (кулади). Футболчи бўлганидан кейин яхши ўйнаши ва яхши жамоада ўйнаши керак", - дейди Алишер Шоғуломов.
 



Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика